Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг
Қарори
СИРДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИДАГИ БАЪЗИ БИР РАЙОН ВА ШАҲАР ПОСЁЛКАЛАРИНИНГ НОМЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
Сирдарё ва Сурхондарё ҳокимлари ҳамда халқ депутатлари тегишли район Советларининг илтимослари қондирилиб, Сирдарё вилоятидаги Комсомол районининг номи Мирзаобод райони, Сурхондарё вилоятидаги Гагарин районининг номи Музрабод райони, Ленин йўли районининг номи Қизириқ райони, шу районнинг маъмурий маркази бўлган Ленин йўли шаҳар посёлкасининг номи Сариқ шаҳар посёлкаси деб ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 22 октябрь,
699-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 12-сон, 460-модда)