Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 31.12.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
биринчи хатбоши «унинг» деган сўздан кейин «(ёки унинг қисмларининг)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «лойиҳаларга» деган сўздан кейин «(ёки унинг қисмларига)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 54-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:

Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT
ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE OF
SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 24-уй. Tел: (3672) 25-00-93, Факс: 25-09-69
Электрон почта: sirdaryo @minjust.gov.uz

24, Al-Нorazmy Street, Gulistan city, 120100 Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69 e-mail: sirdaryo @minjust.gov.uz
2015 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё вилоят ҳокими
О. Ашурматовга

Сизнинг 2015 йил 7 январдаги 1-98-сонли хатингизга

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимининг «2015 йил учун бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига зид равишда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилмаганлиги туфайли, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилмоқда.

Лойиҳа белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши, шунингдек муҳокама иштирокчиларининг тақдим этган таклифлари умумлаштирилиб, кўриб чиқилгандан сўнг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қайта тақдим этилиши лозим.

Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда
Бошқарма бошлиғи

А. ТОШҚУЛОВ».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси