Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларининг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази — ўсимликларнинг янги навлари бўйича;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси — янги ҳайвон зотлари бўйича.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўсимликларнинг янги навлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларини ўтказадиган Давлат нав синаш станциялари ва давлат нав синаш участкалари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳайвонларнинг янги зотлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳайвонларнинг янги зотлари яратилган ташкилотлар — чорва наслчилиги субъектларида ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда селекция ютуқлари синовларини ўтказиш услубиётини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 декабрь,
369-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 643-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)