Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2021 23.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2640
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 23.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2640
Кучга кириш санаси
29.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2021
Ҳужжат 29.12.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2640]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2021 йил 27 октябрдаги 5-сонли ««Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2640-1, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. КАДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат захирасига қўйиладиган шоли сифат ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат захирасига қўйиладиган шоли ўзининг сифати бўйича узоқ вақт давомида сақланиш учун яроқли бўлиши лозим. Бузилган, сақлаш даврида қизиб кетган, дон зараркунандаларидан зарар кўрган шолини етказиб бериш ва қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Омборларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат захирасига қабул қилиш учун мўлжалланган шоли сақланадиган омборлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбор ҳудудлари тўсиб олинган бўлиши, хавфсизлик техникаси ва санитария талабларига жавоб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборлар ер ости сувларини чиқариб юбориш учун сув оқиб тушадиган тарновлар ва йўл четидаги ариқлар билан таъминланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жойлари, барча майдончалар асфальтланган бўлиши ва куннинг қоронғи пайтларида ёритилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шолига хос бўлмаган ҳиддан холи бўлиши, зараркунандалар билан зарарланган бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуруқ, ер ости сувларининг кириб келишидан холи бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборлар ичкаридан сувоқ қилинган, элеваторлар ямалмаган вертикал ва горизонтал уланиш жойларига эга бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшиклар зич ёпилиши, поллар ва деворлар силлиқ, ёриқларсиз бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томлар яроқли ҳолатда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбор эшикларининг ўрнилари тахталар билан бекитиб ташланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойналар омборнинг ичкари томонидан бекитиб ташланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёритқичлар тўрли ҳимоя қилувчи қалпоқларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаол вентиляциянинг кирувчи тешиклари уларга атомосфера ёғинларининг тушиб қолишини олдини оладиган зич ёпиладиган қопқоқларга эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Омборларда қўшимча маҳсулотлар ва барча тоифадаги чиқиндилар асосий маҳсулотдан алоҳида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Омборларга фақатгина ишчи персоналга ва сақланаётган маҳсулот устидан назорат қилиш ва кузатишни амалга ошираётган шахсларга киришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Омборларнинг шолини қабул қилиб олишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкаси бошлиғи ва ёнғин хавфсизлигига жавобгар бўлган шахс таркибидаги комиссия томонидан текширилади ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Омборлар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган инвентарь ва ускуналар билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳароратли-намлик режимини назорат қилувчи асбоблар билан (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилиш ва қўриқлаш сигнализацияси воситалари, ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик ёнғинга қарши сигнализация асбоблари билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сақлаш пайтида шолини уларнинг куч даражаси ва давом этиши вақтидан қатъи назар, ёнғин келиб чиқиш манбаларидан эҳтиёт қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Омбор хоналари тегишли ускуналар, хавф тўғрисида огоҳлантириб турувчи плакатлар, ёзувлар, кўрсаткичлар ва сигнализация билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юкларни ташишга мўлжалланган барча мосламалар, ишларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган қурилмаларга, шунингдек уларнинг юк кўтариш қобилияти, ишчи ҳолатининг текширилган санаси ва юкни жойлаштириш усули кўрсатилган трафаретларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Шолини ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат захирасига қабул қилиш учун мўлжалланган шолини ташиш норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шоли юкларни автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шолини темир йўл транспортида ташиш «зерновоз»ларда ёки усти ёпиқ, техник жиҳатдан соз ва тоза бўлган вагонларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шолини ифлосланган, аввал ташилган юклар (кўмир, оҳак, цемент, туз ва ҳоказо), заҳарли ва ҳид чиқарадиган аломатлари бўлган бўёғи қуримаган, ифлослантирувчи ёки бўёқ ҳидини сақлаб қолган транспорт воситаларида ташиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Шолини етказиб бериш ва қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Янги ҳосилдаги шолини қабул қилиш ва жойлаштиришни тўғри ташкил этиш учун ташкилотда шолини қабул қилиш ва жойлаштириш режаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шолини сотиб олиш режалари, етказиб бериш бўйича шартномалар, бошқа ташкилотлардан кутилаётган етказиб беришлар (кўчиришлар), аввалги йиллар маълумотлари асосида шолининг прогноз қилинадиган сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарнинг, омбор сиғимларининг рационал қўлланилиши ва сифат ҳамда миқдорга боғлиқ равишда партияларни шакллантиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли сифатининг сақланишини таъминлайдиган муддатларда шолига йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов берилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли билан ўтказиладиган операцияларни механизациялаштириш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг рационал бўлмаган кўчирилишига йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шолининг узлуксиз қабул қилинишини, тўғри жойлаштирилишини, ўз вақтида ишлов берилишини таъминлаш, омборларининг рационал қўлланилишини, транспорт ҳамда технологик ускуналарнинг максимал юкланишини таъминлаш учун технологик хариталар тузиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шолининг сифат ва миқдор бўйича қабул қилиниши қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шолини қабул қилиб олиш юк қабул қилувчининг омборида етказиб берувчининг вакили иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шоли партиялар билан қабул қилинади. Шоли партияси — бу бир вақтда қабул қилиб олиш, юклаш, сақлаш ва сифат тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилган бир хил тур ва навдаги шолининг муайян миқдоридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шолининг ҳар бир партиясига маҳсулот сифати тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шолини қабул қилиб олишда унинг сифат кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжат талабларига жавоб бериши масъул сақловчи ташкилотлар томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шолининг белгиланган талабларга жавоб беришини текшириш учун норматив ҳужжатлар талабларига кўра намуналарнинг танлаб олиниши амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сифат кўрсаткичларининг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги ҳолатлари аниқланса, етказиб берувчи ушбу маҳсулотни шартномага асосан алмаштириб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Шолини омборга жойлаштириш ва сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ташкилотга келиб тушадиган шоли унинг сифатини сақлайдиган муддатларда қайта ишланади (тозалаш, қуритиш, совутиш, зарарсизлантириш ва ҳоказо).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шолини бир йилгача сақлашда намгарчилик даражаси 14 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шоли норматив ҳужжатлар талабларига асосан турлари, намлик даражаси ва ифлосланганлиги, сарғайган ёки қизил донларининг миқдорига қараб жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Шоли омборларда сақланганда штабелнинг баландлиги унинг намлигига ва фаол даражада шамоллатишни таъминлайдиган қурилманинг турига қараб 1,5 — 5 м атрофида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қайта ишлов берилгунга қадар шолини намлик ҳолати ва ифлос аралашмаларнинг қуйидаги миқдорларидан келиб чиқиб қабул қилишга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намлиги бўйича: қуруқ ва ўртача қуруқ (15,5 фоизгача), нам (15,5 фоиздан 17 фоизгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлос аралашманинг миқдори бўйича: — 5 фоизгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Шоли сарғайган донларининг миқдорига қараб 0,5 фоизгача, 0,5 фоиздан 2 фоизгача, 2 фоиздан 5 фоизгача қилиб алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг юқори навли ва болалар овқатини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шоли алоҳида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Янги йиғиштириб олинган шолини чангсизлантириш ва тозалаш тавсия этилади. Унга хос бўлмаган ҳид берувчи аралашмалар (шувоқ, саримсоқпиёз, кашнич, қашқарбеда, сўхта ва ҳоказо) билан ифлосланган шоли қабул қилиб олишда тозаланиши ва алоҳида қайта ишлов берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қуруқ ва ўрта қуруқликдаги шоли омборларда ёки фаол шамоллатиш қурилмалари билан жиҳозланган элеваторлар силосларида жойлаштирилади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қуритилган шолини сақлашга қўйилишидан олдин ифлосланиш даражасидан қатъи назар, ҳаволи-элакли машиналардан ўтказиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов бериш вақтидаги кўчирилишлар жараёнида шолининг шикастланиш даражасини камайтириш мақсадида қуйидагилар бажарилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтарма-транспорт механизмларида шолининг кўчирилиш сонини камайтиришни кўзда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи етказиб берувчи қурилма, қирғичли конвейерларнинг қўлланилишини чеклаш, улар қўлланилган ҳолда металл қирғичлар конвейер лентасидан тайёрланган қирғичларга алмаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоли узоқ учиб тушадиган жойларда тарновли туширмалар, сурилма қопқоқлар, клапанлар қўллаш, урилиш эҳтимоли бўлган жойларда эса юмшатувчи қистирмалар қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норияларда шолининг қайтадан сочилишига ва уни лента йўналишига қарама-қарши йўналишда узатишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шолининг тўғридан-тўғри тушиб келиш жойларининг баландлигини пасайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кузги совуқ тушиши билан ташкилотларда аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида ташкилотнинг барча техник воситаларини қўллаган ҳолда шолини қишки сақлаш шароитларига ўтказиш амалга оширилади. Шоли партияларини совутишнинг навбати уларнинг намлик ҳолати, ҳарорати ва ифлосланишига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шолини совутиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стационар ёки кўчма фаол шамоллатиш қурилмаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шолини шоли тозаловчи машиналар, шоли қуритгичлар орқали ўтказиш билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Биринчи даражада совутилган деб дон массасининг ҳарорати 100° С гача бўлган шоли партиялари, иккинчи даражада совутилган деб ҳарорати 0° С дан кам бўлган шоли партиялари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Баҳорги илиш бошланганда иложи борича узоқроқ вақт давомида шолида паст ҳароратни сақлаб қолиш учун қуйидагилар бажарилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборлар, элеваторларнинг силос ости ва силос қаватларининг ойна ва эшикларини ёпиқ ҳолатда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақланаётган шолининг ҳолатини эрталабки соатларда кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон омборларини шамоллатишни фақатгина қуруқ ва салқин ҳавода амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Сақланаётган шолининг ҳарорати ошиб кетган тақдирда, ўз-ўзидан қизиб кетишнинг олдини олиш мақсадида, уни шу заҳоти совутиш ёки қуритиш чоралари кўрилади. Бунинг учун тозалаш, қуритиш ва фаол шамоллатиш учун мўлжалланган барча мавжуд техника, шунингдек кечки ҳавонинг паст ҳарорати қўлланилади. Қизиган шолининг совутилиши метеорологик шароитлардан қатъи назар, унинг ҳарорати ташқаридаги ҳаво ҳароратига яқин бўлмагунга қадар давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Омбордаги (майдончадаги) шоли кўтармасининг ўз-ўзидан қизиб кетиши аниқланганда қизиётган участка чегаралари термоштанга ёрдамида аниқланади. Шоли партиясидан қизиётган қисми тўлалигича олиб ташланади ва қайта қуритишга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Сақланаётган шолида моғор ҳиди юзага келса (ҳаво ҳарорати ошмаган ҳолда) у қуритиш агенти ҳароратида (100 — 110 °С) қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Фаол шамоллатиш қурилмаларида шоли совутилганда совутишгача ва совутишдан кейин унинг ҳарорати, намлиги ва зараркунандалар билан зарарланганлиги аниқланади, шоли дон тозалаш машиналаридан, қуритгичлардан ўтказилганда қўшимча равишда аралашмалар ва натура миқдори аниқланади. Натижалар штабел ёрлиқларига ва сақланаётган шолини кузатиш журналларига ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Шоли ташкилотга келиб тушиши билан унинг бутун сақланиш даври мобайнида ҳар битта партиянинг сифати ва ҳолати устидан тизимли назорат ўрнатилади. Назорат шолининг ҳарорати, намлиги, нон захираларининг зараркунандалари билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва сифатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Шолининг элеваторлардаги ҳароратини ўлчаш учун ҳароратни масофадан назорат қилишнинг электротермометрик қурилмалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Кўчирилаётган ва йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов бериш вақтида шоли намлигини аниқлаш учун «ВП-4», «ВП 4М» русумидаги намликни ўлчаш ускуналарини қўллаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Омборлардаги шолининг ҳароратини кузатиш учун унинг сирти шартли равишда ҳар бирининг юзаси 200 м2 бўлган секцияларга бўлинади. Ҳар битта секцияга рақам ажратилади ва у омбор деворларида омборга кираверишда кўринадиган даражада йирик рақамлар билан ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Омборлардаги кўтармаларнинг баландлиги 1,5 м дан ортиқ бўлса, ҳар битта секцияда турли баландликларда учта термоштанга ўрнатилади (юқори, ўрта ва қуйи). Кўтарма баландлиги 1,5 м дан ошмаса, ҳарорат иккита қатламда — юқори ва қуйи қатламда ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шоли ҳароратининг навбатдаги ўлчанишидан кейин термоштангалар секция доирасида аввалги ўлчаш нуқтасидан 2,0 м узоқликда шахмат тартибида қайта кўчирилади ва штанганинг ботиб бориш даражаси ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Шолини сақлаш вақтида ҳаво ҳароратини 18° С дан ошиб кетмаган ҳолатда ушлаб туриш лозим (оптимал ҳарорат — 5 дан + 5°С гача, нисбий ҳаво намлиги 60-70 фоиз, кескин ўзгаришларсиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шолининг сақланиш муддати 18 ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Шолини қайта ишлашга бериб юбориш ва ёрманинг чиқиш нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Шолини бериб юбориш Қўмита ажратган нарядлар бўйича амалга оширилади. Шолини юклаш навбати маҳсулот сифати, юклаш вақти ва сақлаш шароитларига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ёрманинг чиқиш нормалари мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Шолининг табиий камайиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 ноябрь

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси З. АБИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга шолини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шолини қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар

Гуруч ишлаб чиқаришдаги фоиз ҳисобидаги чиқиш

силлиқланган

сайқалланган

Олий навли гуруч

5,0

10,0

I нав гуруч

45,0

43,0

II нав гуруч

5,0

1,5

Оқшоқ

10,0

10,5

Мучка

12,8

12,8

Қовуз, ем бўлмаган чиқиндилар

19,5

19,5

механик йўқотишлар:

ем чиқиндилари

2,0

2,0

қуриб камайиши

0,7

0,7

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 629-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)