Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенгашининг
Қарори
ВИЛОЯТГА БЎЙСУНУВЧИ АЙРИМ ШАҲАРЛАРНИ ТУМАНГА БЎЙСУНУВЧИ ШАҲАРЛАР ТОИФАСИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вилоятга бўйсунувчи қуйидаги шаҳарларни туманга бўйсунувчи шаҳарлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Андижон вилоятининг Шаҳрихон ва Қорасув шаҳарлари
Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳри
Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳри
Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳри
Наманган вилоятининг Косонсой, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Ҳаққулобод шаҳарлари
Самарқанд вилоятининг Оқтош ва Ургут шаҳарлари
Сирдарё вилоятининг Бахт ва Сирдарё шаҳарлари
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳри
Тошкент вилоятининг Янгиобод шаҳри
Фарғона вилоятининг Қува шаҳри
Хоразм вилоятининг Питнак ва Хива шаҳарлари
Қашқадарё вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳри
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 июль,
383-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 136-модда)