10.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Илмий даражалар ва унвонлар ҳақидаги ҳужжатларнинг эквивалентлигини тан олиш ва юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 24 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга интилиб; юқори малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишни тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар аттестация тизимларини ривожлантиришнинг миллий концепцияларини ва юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бўйича ваколатли органлар бўлиб ўзбек томонидан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, молдован томонидан — Молдова Республикаси Олий аттестация комиссияси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар илмий ходимлар ихтисосликларининг ўз рўйхатларини (номенклатураларини) ишлаб чиқиш ва ўз давлатлари ҳудудида илмий даражалар берувчи кенгашлар тармоқларини шакллантириш ҳамда илмий унвонларни бериш принциплари ҳақида ўзаро бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар Томонларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг давлат тизимларида илмий даражалар ва унвонлар талабгорларига қўйиладиган асосий талабларни бир-бирига таққослаш имкониятини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан ривожлантирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томоннинг талабгорларини бошқа Томоннинг давлати ҳудудидаги илмий даражалар берувчи кенгашларда диссертациялар ҳимоя қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг давлат тизимларидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида ўзаро хабардор қилиб туриш, кадрлар аттестацияси масалалари бўйича тегишли норматив актлар ва бошқа материаллар билан алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири диссертация ишларини экспертиза қилиш сифатини ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлати етакчи олим ва мутахассисларининг бошқа Томон давлати илмий даражалар бериш бўйича кенгашлари ишида, шунингдек диссертациялар ҳимоясида оппонентлар сифатида қатнашишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлати илмий даражалар бериш бўйича кенгашларида ҳимоя қилинган диссертацияларни бошқа Томон давлати илмий даражалар бериш бўйича кенгашларда қўшимча экспертизадан ўтказишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари ҳудудида бошқа Томоннинг тегишли давлат органи томонидан илмий даражалар берилганлиги ва илмий унвонда тақдим этилгани ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража берилганлиги ва илмий унвон тақдим этилгани ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги ҳужжатларнинг тан олиниши уларнинг эгаларига Томонлар ўз давлатлари ҳудудларида миллий давлат малака ҳужжатлари эгаларига берадиган ҳуқуқлар ҳеч қандай шартсиз тарқалишини билдирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража ва унвонлар ҳақидаги давлат намунаси шаклидаги малака ҳужжатларининг эквивалентлиги ҳужжат эгаларини қайта аттестациядан ўтказиш жараёнида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта аттестация талабгор фуқароси бўлган ёки унинг ҳудудида доимий яшаб турган мамлакат давлатнинг давлат аттестация органи томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнини бошқариш тажрибаси билан алмашиш бўйича уни такомиллаштиришга қаратилган зарур қўшма тадбирлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда иштирок этиш, Томонларнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекламайди ва Томонларнинг илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси давлат тизимлари мустақил ишлашига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ масалалар бўйича Томонлар ёки уларнинг ваколатли органлари ўртасида қўшимча битимлар ва протоколлар имзоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимдан келиб чиқадиган ёки уни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келишмовчиликлар вужудга келган ҳолда, уларни бартараф этиш тартибини келишиб олиш мақсадида Томонларнинг вакиллари ўзаро маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 5 йиллик муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги дипломатик каналлар орқали юборилган охирги ёзма билдиришнома санасидан бошлаб кучга киради. Агар Томонлардан ҳеч бири уни денонсация қилиш нияти тўғрисида унинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой илгари бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, ушбу Битимнинг амал қилиши кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кишинёв шаҳрида 1998 йил 10 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, молдаван ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)