27.05.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда ёки Конвенциянинг принциплари ва меъёрларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «авиация маъмурлари» Ўзбекистон Республикасига нисбатан — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда ушбу авиакомпания томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилот, Озарбайжон Республикасига нисбатан — «Озарбайжон хава йоллары» Давлат концернини ёки ҳозирги вақтда ушбу ташкилот бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «тайинланган авиакорхона» — ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиация корхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «ҳудуд»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикасининг суверенитети остидаги ер майдонларини, ҳудудий ва ички сувлари ва улар устидаги самовий бўшлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикасига нисбатан — Озарбайжон Республикасининг суверенитети остидаги ер майдонларини, ҳудудий ва ички сувлари ва улар устидаги самовий бўшлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «тариф» — вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «Конвенция» — 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенция, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этиши ва уларга нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва унга киритилган ҳар қандай тузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳаво қатнови» — йўловчилар, юк ва почтани ташиш мақсадида ҳаво кемалари амалга оширадиган мунтазам ёки номунтазам ҳаво қатнови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ҳаво қатнови» — бирдан ортиқ давлат самовий ҳудуди орқали амалга ошириладиган ҳаво қатнови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «авиакорхона» — халқаро ҳаво қатновини амалга оширувчи ёки амалга оширишни таклиф қилувчи транспорт корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «нотижорий мақсадларда тўхташ» — тайёра саҳнига йўловчилар, юк ва почта олиш ёки тушириш мақсадида бўлмаган ҳар қандай тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга киритилган иловалар* унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон халқаро авиаташув ишларини ҳамкорликда амалга ошириш учун ўзаро қулай шароитларни яратиш принципларига асосланган ҳолда парвозлар йўналишлари ва ўз давлат чегарасидан учиб ўтиш манзилларини ўз ҳудудида ўзи белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси (авиакорхоналари) белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш чоғида қуйида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида бораётган йўловчилар, почта ва юкни олиш (ёки) тушириш мақсадида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг иловасида келтирилган манзилларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) учинчи мамлакатларнинг манзилларига бораётган/манзилларидан келаётган йўловчилар, юк ва почтани олиш ёки тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг иловасида кўрсатилган манзилларда қўниш. Бундай ҳуқуқ Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача борувчи йўловчилар, юк ва почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаво кемаларининг парвозлари ҳамда шартлашилган йўлларда йўловчилар, юк ва почтани ташиш билан боғлиқ техник ҳамда тижоратга оид масалалар, шунингдек тижорат ҳамкорлигига тааллуқли масалалар, чунончи, қатновлар такрорийлиги, ҳаво кемаларининг тури, уларга ёқилғи қуйиш, ерда техник хизмат кўрсатиш ва молиявий ҳисоб-китоблар тартиби масалалари тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги келишувга биноан ҳал этилади ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилади. Келишув бўлмаган тақдирда бу масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшимча ва чартер қатновлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига биноан тайинланган авиакорхонанинг олдиндан берилган талабномалари бўйича амалга оширилади. Бу талабномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳаво кемасининг парвозидан камида 48 соат олдин берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда авиакорхона(лар)ни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккинчи Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган ҳар бир авиакорхона(лар)га парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан (авиакорхоналаридан) у (улар) халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чоғида одатда қўлланиладиган қонунлар ва қоидаларда белгиланган шартларни бажаришга қодирлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхона(лар)ни тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг ташкилотлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддада кўрсатилган рухсатномани олган тайинланган авиакорхона келишилган қатновлар бўйича ушбу Битимнинг 13-моддасига мувофиқ тарифлар жорий этилган, шунингдек ушбу Битимнинг 3-моддаси 5-бандига мувофиқ техник ва тижорат масалалари ҳал қилинган тақдирда исталган вақтда келишилган қатновларни амалга оширишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тайинланган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан амалда назорат ўрнатиш бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг ташкилотлари ёки фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур авиакорхона ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига риоя этмаган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) авиакорхона ушбу Битимда белгиланган қонунларга қандайдир ўзгача тарзда риоя этмаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларга доир рухсатномани бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 3-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёхуд ўзи бу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисоблаган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, рухсатномани дарҳол бекор қилиш, ҳуқуқларни тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида келтирилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қонунлар ва қоидаларнинг бундан кейин ҳам бузилишини бартараф этиш учун зарурий огоҳлантириш деб ҳисобланмаса, ушбу бандда тилга олинган ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланилади. Бундай маслаҳатлашувлар сўров тушган кундан эътиборан имкон қадар қисқа муддат ичида авиация маъмурлари ўртасида бўлиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар келишилган қатновларни хавфсиз ва самарали амалга ошириш учун барча зарурий чораларни кўрадилар. Ана шу мақсад учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларига келишилган қатновларни амалга ошириш учун зарур бўлган барча радионуртехникавий, метеорологик ва бошқа хизмат кўрсатиш воситаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига қўшимча ва асосий тайёрагоҳлар, ҳаво трассалари, алоқа тармоқлари ва аэронавигация воситалари ҳақидаги, ҳаво кемалари парвозини бошқариш тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича маълумотларни шартлашилган йўлларда ҳаво кемаларидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун етарли ҳажмларда бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг унинг ҳудудига учиб кириши ва унинг ҳудудидан учиб чиқишини ёки ушбу ҳаво кемаларидан фойдаланишни ёхуд уларнинг қатновларини ўз ҳудуди доирасида тартибга солувчи қонунлари ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган аваиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ташишларга тааллуқли, унинг ҳудудига йўловчилар, экипажлар, юк ва почтанинг кириб келиши, унда бўлиши ва жўнатилишини тартибга солувчи қонунлар ҳамда қоидалар, хусусан паспорт, божхона, валюта ва санитария қоидаларига оид тартиботлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига, йўловчилар, экипаж, юк ва почтага нисбатан уларнинг кўрсатилган ҳудуд доирасида бўлиши даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тайёрагоҳдан, шу жумладан унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситаларидан ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун йиғимлар ва ўзга тўловлар, шунингдек аэронавигация воситаларидан, алоқа воситалари ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун ҳар қандай тўловлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида белгилаб қўйган ставкалар ва тарифларга мувофиқ олинади, башарти-ки, бундай тўлов ва йиғимлар халқаро ҳаво қатновларини амалга ошираётган бошқа давлатларнинг ҳаво кемаларидан олинадиган бундай тўловлардан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналарнинг ҳаво кемалари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди устидан парвозларни амалга ошириш вақтида ўз давлатларининг танитиш белгиларига (Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотига аъзо бўлгунга қадар эса уларда мавжуд бўлгани ишлатиб турилади), рўйхатга олиш шаҳодатномасига, парвозларга яроқлилик гувоҳномасига ва Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари белгилаб қўйган ҳаво кемаларининг ўзга ҳужжатларига эга бўлиши лозим. Учувчилар ва экипажнинг бошқа аъзолари белгиланган тегишли шаҳодатномаларга эга бўлишлари лозим. Бундай шаҳодатномалар ва гувоҳномаларни беришда қўйиладиган талаблар Конвенция талабларига мувофиқ белгиланадиган энг кам мезонларга мутаносиб бўлиши ёки улардан юқори бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан берилган ёки тасдиқланган ва муддати ўтказиб юборилмаган фойдаланувчи шаҳодатномаси ҳамда тегишли ташишларни ва бошқа транспорт-экспедиция фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи, ушбу Битим имзоланган пайтда амалда бўлган қўлланмалар, низомлар, йўриқномалар, техник шартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан парвозларни учувчилик, штурманлик, муҳандислик-техникавий, аэронавигациявий, тиббий, метеорологик, тайёрагоҳга оид таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни қўллашга розилик билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг манфаатларига тегишли бўлган меъёрий ҳужжатларга киритиладиган ўзгаришлар, шунингдек янги меъёрий ҳужжатларнинг тасдиғи Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишув асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемаси ноиложликдан қўнганда, ҳалокатга учраганда ёки бошқа ҳодиса содир бўлган тақдирда, ҳудудида ҳодиса содир бўлган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда дарҳол иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ва Давлатлараро авиация қўмитасини хабардор қилади, ҳодиса сабабларини текшириш юзасидан зарур чоралар кўради ҳамда иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан бундай ҳодисани текширишда қатнашиш учун шу Аҳдлашувчи Томон вакиллари ўз ҳудудига монеликсиз киришини таъминлайди, шунингдек башарти, ҳодиса чоғида жабрланган бўлсалар экипаж ва йўловчиларга ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чоралар кўради ҳамда ушбу ҳаво кемасидаги почта, йўловчилар юклари ва юкнинг асралишини таъминлайди. Ҳодисани текшираётган Аҳдлашувчи Томон унинг натижалари хусусида иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудуди орқали тўғри транзит билан ўтаётган ва ана шу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, йўловчилар юклари ва юк, агар авиация хавфсизлигини таъминлаш чоралари буни тақозо этмаса, фақат юзаки текширувдан ўтказилади. Тўғри транзит билан ўтаётган йўловчилар юклари ва юк учун божхона йиғимлари ва бошқа шу каби солиқлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғида белгиланган йўналишлар бўйича келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишда адолатли ва тенг шарт-шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган ҳаво қатновларини амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси айнан бир йўналиш бўйича ҳаво йўлидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ташиш ишларига ноодил зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари амалга ошираётган келишилган ҳаво қатновлари белгиланган йўналишлар бўйича ташишларда ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ бўлиши лозим ҳамда ҳар бир авиакорхона шундай сиғим бериш юзасидан биринчи навбатдаги вазифага эга бўлиши керакки, токи у иш билан таъминланишнинг оқилона коэффициентида уларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида йўловчилар, юк ва почта ташишда мавжуд ҳамда оқилона мўлжалланган эҳтиёжларга жавоб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тарифлар ҳар қандай шартлашилган йўлларда фойдаланишга кетадиган харажатларни, фойданинг оқилона миқдорини, авиалиния тавсифини (масалан, тезлик ва қулайликларни) ҳамда белгиланган йўналишларнинг ҳар қандай қисми учун бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини қўшган ҳолда, барча тегишли омилларни ҳисобга олиб оқилона меъёрларда белгиланиши лозим. Бу тарифлар ушбу модданинг қуйида келтирилган қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, шунингдек мазкур тарифлардан олинадиган вакилликка оид воситачилик ҳақи миқдори, имкониятга қараб, бутун йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа авиакорхоналар билан фикрлашиб олингандан сўнг манфаатдор тайинланган авиакорхоналар ўртасида белгиланган йўналишларнинг ҳар бири бўйича келишиб олинади. Шу тарзда келишиб олинган тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, тайинланган авиакорхоналар 15 кун мобайнида ана шу тарифларнинг бирортасига рози бўлмасалар ёки бирон бошқа сабабларга кўра тариф ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ келишиб олиниши мумкин бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга биноан тариф белгилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, авиация маъмурлари ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ уларга тақдим қилинган бирон-бир тарифни тасдиқлаш масаласи бўйича ёки ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ бирон-бир тариф белгилаш бўйича келишувга эриша олмасалар, бу келишмовчилик ушбу Битимнинг 21-моддаси шартларига биноан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари тасдиқламасалар, ҳеч қандай тариф кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар ушбу модда шартларига кўра янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишидан камида олтмиш (60) кун олдин парвозлар такрорийлигини, ҳаво кемаси типини, ўринлар компоновкасини ва сотиш учун мўлжалланган миқдорини кўрсатиб, тахминий жадвални тасдиқлаш учун иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этиши лозим. Айрим ҳолларда мазкур муддат Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари келишувига биноан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси тасдиқланган жадвалига киритиладиган ҳар қандай кейинги ўзгаришлар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан шартлашилган йўлларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек бундай ҳаво кемалари ичидаги уларнинг табелдаги мол-мулки, ёнилғи ва мойлаш материаллари захиралари (озиқ-овқат, ичимлик ва тамакини ўз ичига олган ҳолда), иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келингач, зикр этилган мол-мулк, материаллар ва захиралар уларни қайтариб олиб кетиш пайтига қадар ҳаво кемаси ичида турган тақдирда, барча божхона божлари ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, бундай божлар, солиқлар ва йиғимлардан (кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган йиғимларни истисно этганда) қуйидагилар озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида зикр этилган Аҳдлашувчи Томоннинг маъмурлари белгилаган энг кам меъёрлар доирасида олинган ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемаси ичида фойдаланиш учун мўлжалланган борт захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш учун ёки уни таъмирлаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига олиб кирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш материаллари, ҳатто бу захиралар йўналишнинг уларни бортга олинган иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди доирасидаги қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ўзининг фойдаланиш эҳтиёжлари учун олиб келган ёки олиб келтираётган ёнилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мол-мулк, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки буюмларини ўз ичига олган ҳолда борт захиралари, реклама материаллари, автотранспорт, бронлаш ҳамда алоқа учун электрон ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, ваколатхоналарни жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун мебель ва ашёлар, уларни олиб киришда, олиб чиқишда ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида турган вақтида барча божхона божларидан ҳамда бошқа солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида амал қилаётган ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бу авиакорхона келишилган қатновларни амалга оширишдан тушган даромаднинг харажатлардан ортган даромад қисмини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради. Бу пулларга бирон-бир солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солувчи битимнинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бундай битим бўлмаган ёки бундай битимда тегишли қоидалар бўлмаган тақдирда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ана шундай ўтказиш тартибини аниқлашлари лозим. Башарти-ки, бу аниқланмаса, ўтказиш эркин алмашиладиган валютада расмий айирбошлов курси бўйича Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида қўлланилаётган валюта айирбошлови қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишилган қатновларни амалга оширишни таъминлаш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида маҳаллий ва хорижий фуқаролардан олинган маъмурий, тижорат ва техник ходимлар билан ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ авиаташувларни ўз ташув ҳужжатларини ишлатиб мустақил равишда сотиш ҳамда уларни сотадиган вакилларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон корхоналарининг иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги авиаташувларни сотишни қўшган ҳолдаги тижорат фаолияти Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги махсус битим билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси авиаташувларни сотиш ва ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида топилган фойда ва даромадларини барча солиқ ва йиғимлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳудудида бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси мулкини барча солиқ ва йиғимлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзининг фаолиятини амалга ошираётган бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари — ваколатхона ходимларининг маошларини бошқа Аҳдлашувчи Томон барча солиқ ва йиғимлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Битимда фойдага икки ҳисса солиқ солишдан чекланиш, тушадиган фойдага ва мол-мулкка тўланадиган йиғимларни тўлашдан бош тортиш ҳолларини олдини олиш учун ушбу Моддада кўрсатилганлардан ташқари бошқа тартиб-қоида кўзда тутилмаган ҳолларда, ушбу Битимнинг низомлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ фуқаро авиациясининг ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуққа доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция, ҳамда 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро тайёрагоҳларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённома қоидаларига, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги амалдаги икки томонлама битимлар ва Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган амалдаги кўп томонлама битимлар, шунингдек улар ўртасида кейинчалик тузиладиган битимларга мувофиқ иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилиб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги ва техник талаблар қоидаларига, шунингдек Фуқаро авиацияси ва самовий ҳудуддан фойдаланишга доир Битимга мувофиқ иш кўрадилар. Улар рўйхатга олиш бўйича ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларининг бундай фойдаланувчиларидан ушбу модданинг 3-бандида зикр этилган қоидаларга ва ана шу иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида назарда тутилган қоидаларга риоя этишини талаб қилиши мумкинлигига рози бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва рўйхатдаги мулкни юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўриш орқали бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларидан чекиняпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан шошилинч маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисидаги сўров билан мурожаат этилган кундан эътиборан ўн беш (15) кун мобайнида мақбул келишувга эришилмаган ёки фуқаро авиациясининг хавфсизлигига бевосита хавф пайдо бўлган тақдирда ушбу Битимнинг 5-моддасини қўллаш учун асос юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар қуйидаги соҳаларда, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасидаги илмий-техника сиёсати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиакорхоналарни моддий-техник таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация мутахассисларини ўқитиш ва уларни тайёрлаш даражасига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация техникасидан техник жиҳатда фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва ўзаро тегишли ашё-анжомлар етказиб бериш соҳаларида яқин ҳамкорликда иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорликнинг ана шу қайд этилган соҳаларига дахлдор масалалар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ёки Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги махсус битимларнинг мавзуи бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажаришга тааллуқли бўлган барча масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида вақт-вақти билан маслаҳатлашувлар ўтказилиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни ёки унинг иловасини шарҳлаш ёки қўллаш муносабати билан юзага келадиган ҳар қандай низо иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита музокаралар орқали ҳал этилади. Башарти, зикр этилган маъмурлар муросага келмасалар, низо бевосита Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битим ёки унинг Иловаси шартларини ўзгартиришни таклиф қилса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида мўлжалланаётган ўзгартишлар хусусида маслаҳатлашувлар ўтказилади. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бу муддатни чўзиш тўғрисида муросага кела олмасалар, маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисидаги сўров тушган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим. Ушбу Битимга киритилган ҳар қандай ўзгариш дипломатик воситалар орқали ноталар айирбошлаш йўли билан тасдиқланганидан кейин кучга киради. Иловаларга ўзгартишлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун лозим бўлган давлат ички тартиботи бажарилганлиги тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига охирги маълумотномани берган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш истагида эканлигидан дипломатик алоқа йўллари орқали хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда, Битимнинг амал қилиши бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан эътиборан ўн икки (12) ой ўтгандан сўнг, башарти, Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги зикр этилган хабарнома бу муддат тугагунга қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан орқага қайтариб олинмаса, тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўз ҳукуматлари томонидан тегишли ваколатга эга бўлган мухтор вакиллар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилнинг 27 майида Баку шаҳрида ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида икки асл нусхада тузилди, ҳар икки матн бир хил кучга эгадир. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда ҳамфикрлик бўлмаган тақдирда, рус тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)