Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари тасдиқлансин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — тергов бош бошқармасининг бошлиғи Б. М. Тойжоновни лавозимидан озод этиш ҳақида» 2000 йил 9 июнда чиқарган Фармони;
«Ғ. Қ. Тишаевни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2000 йил 31 августда чиқарган Фармони;
«М. И. Ўтагановни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 31 августда чиқарган Фармони;
«Ю. Н. Агзамовни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2000 йил 29 сентябрда чиқарган Фармони;
«Қ. Ғ. Ғуломовни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 29 сентябрда чиқарган Фармони;
«Р. С. Азимовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 8 ноябрда чиқарган Фармони;
«М. Б. Нурмуродовни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 8 ноябрда чиқарган Фармони;
«Э. Т. Жўраевни ва П. Р. Бобожоновни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 9 ноябрда чиқарган Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
180-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 28-модда)