Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари тасдиқлансин:
«Б. Э. Ходжаевни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2000 йил 1 июнда чиқарган Фармони;
«А. Р. Тўхтаевни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 1 июнда чиқарган Фармони;
«В. Й. Отаевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси бошқарувининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 19 июнда чиқарган Фармони;
«Э. Қ. Қудратовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 22 июлда чиқарган Фармони;
«Б. С. Ҳамидовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазири вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2000 йил 28 июлда чиқарган Фармони;
«Р. С. Азимовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири — Умумиқтисодиёт комплекси раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 1 августда чиқарган Фармони;
«Т. Холтаевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Агросаноат комплекси раҳбари этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 1 августда чиқарган Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августда чиқарган Фармони;
«Ж. Ғ. Йўлдошевни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 2000 йил 11 августда чиқарган Фармони;
«Р. Ҳ. Жўраевни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 11 августда чиқарган Фармони;
«Б. Н. Насриевни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 2000 йил 15 августда чиқарган Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 31 август,
134-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 226-модда)