Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2000 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2000 йил биринчи чорагидаги кўрсаткичлари Олий Мажлис томонидан маъқулланган доираларда эканлиги ва тақчилликсиз ижро этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича асосий устуворликларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг, шунингдек «Соғлом авлод» Давлат дастурини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида молияланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот тақдим этсин.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқ ва молия органлари билан биргаликда бюджетга даромадлар тушумини сўзсиз таъминлаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва давлат маблағларини сарфлашда қатъий тежамкорликка риоя этиш чораларини кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 май,
68-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 139-модда)