Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.01.1999 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ЭТИЛИШИНИ АХБОРОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг ишбилармон доираларини, халқаро молия-иқтисодиёт институтларини ҳамда чет мамлакатлар банкларини Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва хорижий инвесторлар учун имтиёзлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, уларни зарур маълумотнома материаллари билан таъминлаш, шунингдек ушбу соҳада тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилмасида хорижий инвестициялар жалб этилишини ахборотлар билан таъминлаш бўйича, Марказий аппарат ходимларининг тасдиқланган чекланган сони доирасида, ходимлари сони 3 кишидан иборат бўлган махсус гуруҳлар ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар хорижий инвестициялар жалб қилинишини ахборотлар билан таъминлаш бўйича гуруҳларнинг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратувчи ҳуқуқий шарт-шароитлар, кафолатлар ва имтиёзлар белгиловчи қонунчилик-норматив база тўғрисидаги, амалга оширилаётган ва амалга ошириш мўлжалланаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни зарур маълумотнома-ахборот материаллари ва таҳлилий материаллар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб этиш имкониятлари тўғрисидаги кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг асосий чет тилларга таржима қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги инвестиция муҳити тўғрисидаги ва амалга оширилишида хорижий инвесторлар иштирок этишлари мумкин бўлган лойиҳалар ҳақидаги ахборотларни чет мамлакатларда оммалаштириш юзасидан халқаро ахборот агентликлари билан яқин алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг инвестиция имкониятлари тўғрисидаги ахборотларни «Интернет» халқаро компьютер тармоғи орқали оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имконияти бўлган хорижий шерикларни жалб этган ҳолда инвестиция фаолиятининг аниқ соҳалари ва йўналишлари бўйича бизнес-семинарлар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни ахборотлар билан таъминлаш тартиби ва амалиётини такомиллаштириш, уларни республика иқтисодиётига янада кенгроқ жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ахборотлар билан таъминлаш гуруҳларини чет тилларни ҳамда компьютер техникасини ва телекоммуникация алоқа воситаларини биладиган юқори малакали мутахассислар билан бир ой муддатда бутласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон