Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида
Протокол
Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси, бундан кейин Юқори «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
иқтисодиёт, сиёсат, мудофаа, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда кенг ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берувчи мавжуд шартнома-ҳуқуқ базасига асосланиб,
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
1. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияни (бундан кейин Қўшма комиссия) тузиш.
2. Қўшма комиссияни миллий қисмларининг раислари этиб Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Қ. Ж. Хаққуловни, Қозоғистон Республикаси томонидан — Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Д. Т. Дуйсеновни тайинлаш.
3. Иккала мамлакат ҳукуматларига тенглик асосларида комиссия таркибини тасдиқлаш, шунингдек Қўшма комиссия тўғрисида Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилсин.
4. Ушбу Протокол имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил давомида амалда бўлади. Агар Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг навбатдаги муддати тугагунга қадар 6 ой олдин унинг амалда бўлишини тўхтатмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги ўз ниятини ёзма равишда иккинчи Юқори Аҳдлашувчи Томонга хабар қилмаса, ушбу Протоколнинг амалда бўлиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврга узаяверади.
Алмати шаҳрида 1997 йил 2 июнда, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Протокол қоидаларни талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)