Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025 05.01.1999 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025
Ҳужжат 28.06.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш, бозорга тушаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида давлат томонидан назоратни ва тартибга солишни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетларга даромадлар тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган таркибида алкоголь миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи, уни ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, 100 фоиз ставка бўйича ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (кейинги ўринларда лицензиялар деб аталади) бериш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг намунавий шакли 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш бўйича 3-илова*га мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идоралараро комиссия озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи барча хўжалик юритувчи субъектларнинг илгари берилган лицензияларини 1999 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ва қайта расмийлаштирсин, бунда лицензиялар республикада белгиланган стандартларга тўлиқ мувофиқ келувчи спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаётган корхоналаргагина берилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияларнинг тўғри берилиши учун масъулият шахсан Идоралараро комиссия раиси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро комиссияга сифатсиз, ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни белгиланган қонунчиликни бузган ҳолда сотиш ҳоллари аниқланган тақдирда берилган лицензияларни қайтариб олиш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга — хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулот сарфланишининг ва сақланишининг, уларнинг ишлаб чиқарилишини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлиги, шунингдек акциз маркаларисиз алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 дан 500 бараваригача миқдорида жарима солинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотларни, уларни акциз маркаларисиз ва сохта акциз маркалари билан сотаётган юридик шахсларга, алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 дан 200 бараваригача миқдорида жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима маблағлари тегишли солиқ органлари томонидан ундирилади ва давлат бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1999 йилдан бошлаб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминласин, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли лицензияларга эга бўлган барча корхоналар томонидан озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш, спиртни ва тайёр алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳажмларини акс эттирувчи статистика ҳисоботи шаклини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 4-иловага мувофиқ корхоналарда 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими қўшимча жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналарга алкоголли маҳсулотларни алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда бериладиган юридик шахсларгагина сотишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар йили белгиланган тартибда ўзгартириладиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ва «Ўзқурилишматериаллари» компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда қайта фойдаланиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун шиша идишлар, шу жумладан ностандарт шиша идишлар қабул қилиш пунктларини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни, алкоголли маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва дизайни бўйича ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи этикетка ва тиқинлар тайёрлаш мақсадида, мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда техник спиртдан фойдаланишга барҳам бериш учун унда органик люминофорларни қўллаш ҳақидаги таклифни 1999 йил 1 мартгача ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 январдаги 2-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг зарур санитария-гигиена шартларини таъминлаш, давлат монополиясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш, бериш ва бекор қилишни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар алкоголли маҳсулотларнинг қуйидаги турларига берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— озиқ-овқат спирти, ректификацияланган, шу жумладан узум, мева ва резавор спирти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— узум ҳамда мева ва резавор спирт хом ашёси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— коньяк спиртлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишлов берилган узум, мева ва резавор вино материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— узум, мева ва резавор виноси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, бальзамлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— коньяк (бренди) ва кальвадослар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— шампан виноси, вижилловчи ва газли винолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— спирт миқдори 20 фоиз ва ундан кўп бўлган ўткир спиртли ичимликлар, настойкалар ва ликёрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вино ичимликлари: қуввати 4 фоиздан 8 фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар (пиводан ташқари), 9 фоиздан 20 фоизгача бўлган ўткир винолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳсулотларнинг ҳар бири бўйича озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ёки «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси номига ариза ҳамда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш бўйича Идоралараро комиссияга мазкур Тартибга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро комиссия ўн кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиб белгиланган шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)ни расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмийлаштирилган лицензия, кейинчалик ариза берган корхоналарга кўпи билан икки кун ичида бериш учун, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 2 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Тартибга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор идоравий мансублиги бўйича «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) берилганлиги учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа хўжаликлари — заводлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) «Ўздавстандарт» маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат санитария назорати органлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар корхона томонидан лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилинмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) зарур сифатга эга бўлмаган ва истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарилганда, шунингдек маркалаш қоидалари номувофиқлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишлаб чиқаришнинг санитария-гигиеналиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ишлаб чиқариш шартларининг мазкур Тартиб талабларига номувофиқлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун лицензия олиш мақсадида бериладиган аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р‎

Зарур ҳужжатларнинг номи

Рўйхатдан ўтказувчи ёки ҳужжатни берувчи орган‎

1.‎ Лицензия бериш ҳақида илтимоснома‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг», «Ўзкимёсаноат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎
2.‎ Корхонанинг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.‎ Корхоналар (ташкилотлар) ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари‎
3.‎ Корхона ҳисобга олинганлиги ҳақида солиқ органининг маълумотномаси‎ Корхона жойлашган жойдаги солиқ органлари‎
4.‎ Корхонанинг давлат иқтисодиёт ва статистика органларида рўйхатдан ўтказилиши‎ Корхона жойлашган жойдаги статистика органлари‎
5.‎ Ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса‎ «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари «Ўзкимёсаноат» ёки «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» билан биргаликда‎
6.‎ Зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораторияси ҳамда «Ўздавстандарт» органлари томонидан аттестация қилинган синаш усулларига норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги‎ «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари «Ўзкимёсаноат» ёки «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» билан биргаликда‎
7.‎ «Ўздавстандарт» марказининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати мавжудлиги‎ «Ўздавстандарт» ва унинг ҳудудий органлари‎
8.‎ Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция‎ Банклар‎
9.‎ Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотнинг экспертиза натижалари бўйича, шу жумладан органолептика кўрсаткичлари бўйича сифатга мувофиқлигига Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси‎ Виночилик саноати Марказий дегустация комиссияси‎
10.‎ Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси, шунингдек озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги‎ Давлат санитария назоратнинг ҳудудий органлари‎
11.‎ Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларга мувофиқлик‎ Меҳнат вазирлиги ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси)‎
12.‎ Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ёнғин хавфсизлигининг тасдиқланган қоидаларига жавоб бериши ва тегишли норматив-техник ҳужжатларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак‎ ИИВ ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси)‎
13.‎ Технология масалаларида биргаликда ишлаш тўғрисида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан тузилган шартнома‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли
маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш тартибига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза берувчининг штампи ‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ‎

АРИЗА‎‎

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) беришингизни сўрайман.‎

_______________________________________________________________________________‎

(фаолият турининг номи)‎

1. Ариза берувчи _________________________________________________________________‎

(юридик шахс)‎

2. Ариза берувчининг манзили, телефонлар, факс, телекс ва бошқалар _______________________‎
_______________________________________________________________________________‎
_______________________________________________________________________________‎
_______________________________________________________________________________‎
3. Ариза берувчининг банк реквизитлари ______________________________________________‎
_______________________________________________________________________________‎
Аризага ___________________ (ҳужжатлар сони) ______________________________________‎
_____________________________________________________ (варақлар сони) илова қилинади.‎

Муҳр ‎

Имзо
‎(Раҳбарнинг фамилияси,
‎исми ва отасининг исми) ‎

199 йил «_____» ___________________‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 январдаги 2-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
‎-сон ЛИЦЕНЗИЯ ‎‎

Тошкент шаҳри ‎

199 ____ йил _______________‎

_____________________________________________________________________________‎‎

(аризачининг номи)‎

______________________________________________________________________________‎‎‎
______________________________________________________________________________‎‎‎

(фаолият турининг номи)‎

ишлаб чиқариш ҳуқуқини олганлиги тўғрисида берилди.‎

Лицензиянинг амал қилиш муддати _______ йил «____» ________ гача‎

Ўзбекистон Республикаси
‎ Бош вазирининг ўринбосари ‎

имзо‎

Муҳр ‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 январдаги 2-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия инспекторлари лавозими киритиладиган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Корхоналар номи‎

Инспекторлар сони‎

Жиззах вилояти‎

1.‎ «Бахмал-шароб» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎

Наманган вилояти‎

2.‎ «Янгиқўрғонвино» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, «Янис-ЖВ» қўшма корхонаси‎ 1‎
Сурхондарё вилояти‎
3.‎ «САВБ» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎
4.‎ «Орзу» фирмаси‎ 1‎

Тошкент вилояти‎

5.‎ «Болгария-шароб» қўшма корхонаси‎ 1‎
6.‎ «Фаровон» фирмаси‎ 1‎
7.‎ «ФАР-ВАБ» қўшма корхонаси‎ 1‎
8.‎ «ДОЗ-ТУР» қўшма корхонаси‎ 1‎
9.‎ «КОМСАР» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎ 1‎
10.‎ «Тошкент шампани» очиқ турдаги акциядорлик жамияти‎

1‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг 16 корхонасида Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими киритилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 январдаги 2-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарордан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда) 1-банд чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алкоголли маҳсулотлар савдо залига эга бўлган турғун савдо тармоғи орқали фақат юридик шахслар томонидан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотиш юридик шахсларни алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиб ҳисобланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.