09.09.2013 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг тарихий анъаналарига ва ўрнатилган стратегик шерикчилик муносабатларига таянган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстона алоқаларни чуқурлаштириш ва стратегик шерикчилик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш икки давлат ва уларнинг халқлари туб манфаатларига жавоб беришини, икки томонлама муносабатлар ривожланишининг ҳозирги босқичи ҳақиқий эҳтиёжларига мос келишини, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашишини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек-хитой стратегик шерикчилик муносабатларининг узоқ муддатли ва изчил ривожланишини давом эттиришга ҳамда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик даражасини юқори кўтаришга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ва авлоддан авлодга етказишга қатъий қарор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш, бир-бирларига ҳужум қилмаслик, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик, тинч-тотув яшаш принципларига таянган ҳолда, стратегик шерикчиликнинг узоқ муддатли ва барқарор муносабатларини ҳар томонлама ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик, БМТ Низоми қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ, ўзаро низоларни фақатгина тинчлик воситалари билан ҳал этиш, бирор важ билан суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик мажбуриятларини ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар стратегик ҳамкорлик ва ўзаро ишончни ҳар томонлама мустаҳкамлайдилар, улардан ҳар бирининг ички шароитларига мувофиқ танлаган тараққиёт йўллари ва моделларини қўллаб-қувватлайдилар, туб манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича бир-бирларининг позицияларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашадилар, бир-бирлари томонидан амалга оширилаётган ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай иттифоқ ёки блокларда иштирок этмайдилар, бирор бир хатти-ҳаракатни амалга оширмайдилар, шу жумладан бу борада учинчи давлатлар билан шартномалар тузмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг давлат суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай фаолият билан шуғулланмайдилар ҳамда бу борада ўз ҳудудларидан ҳар қандай учинчи давлатларнинг фойдаланишига йўл қўймайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган муассаса (тузилма), ташкилот ва гуруҳлар тузилишига ва уларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томони «битта Хитой» сиёсати олиб борилишини қўллаб-қувватлайди. Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати бутун Хитойни ифодаловчи ягона қонуний ҳукумат ҳисобланади, Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томони Тайвань билан ҳар қандай шаклда расмий муносабатлар ўрнатмаслигини таъкидлайди, ҳар қандай шаклдаги «Тайвань мустақиллиги»га қарши чиқади, аъзолиги фақат суверен давлатлар билан чекланган ҳар қандай халқаро ва минтақавий ташкилотларга Тайваннинг қўшилишига қарши чиқади, Тайвань бўғозининг икки соҳили ўртасидаги муносабатларнинг тинч ривожланишини ва Хитойнинг тинчлик йўли билан бирлашишини, шунингдек мамлакатни бирлаштириш учун Хитой Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар барча даражадаги учрашувлар, шу жумладан юқори даражадаги ташрифлар механизмларидан фойдаланиб, ўзаро манфаатли икки томонлама муносабатлар ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар бўйича мунтазам фикр алмашган ва позицияларни мувофиқлаштирган ҳолда, икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга катта аҳамият берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро хавфсизлик манфаатларига ёки улардан бирининг хавфсизлик манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият юзага келганда, бундай вазиятни бартараф этиш бўйича позицияларни келишиб олиш ва муайян чора-тадбирларни мувофиқлаштириш учун тегишли маслаҳатлашувлар механизмини ишга солишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар миллий қонунчилик, икки томонлама битимлар ва улар иштирокчиси ҳисобланган халқаро кўп томонлама шартномаларга мувофиқ, ўзаро манфаат ва умумий фойда асосида, Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитаси ва унинг кичик қўмиталарининг режалаштирувчи, мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи ролидан тўлиқ фойдаланиб, барча соҳаларда ўрта ва узоқ муддатли ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқадилар, икки томонлама амалий ҳамкорликни ҳар тарафлама ва барқарор ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни, айниқса хом ашё билан боғлиқ бўлмаган ва технологик секторларда, илмий-техникавий, энергетика, транспорт соҳаларида, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, гуманитар ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширадилар ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунчилигига мувофиқ қулай шароитлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар нефть, газ ва уран конларини қидириш ва қазиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини ҳамда энергияни тежаш технологияларини ривожлантириш ва жорий қилишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистонда инфратузилма қурилиши ва бошқа ижтимоий муҳим лойиҳаларни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Хитой корхоналарининг Ўзбекистонга инвестициялар киритишини кенгайтириш масалаларини ўрганадилар. Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама инвестициялар кўламининг кенгайиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган икки мамлакат корхоналарининг ўзаро инвестициялар киритиши учун қулай шароитлар яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар 2001 йил 15 июндаги Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида Шанхай конвенцияси ва 2003 йил 4 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидалари асосида, шунингдек Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасининг Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасидан ва бошқа мавжуд механизмлардан тўлиқ равишда фойдаланган ҳолда, барча шакллардаги терроризм, сепаратизм ва экстремизм кучларига, шу жумладан «Шарқий Туркистон» ва «Хизб-ут-Тахрир» террорчилик кучларига қарши биргаликда олдини олиш бўйича самарали зарурий чоралар кўрадилар, ҳамкорликдаги курашни кучайтирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларининг икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширадилар, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг тегишли механизмларини узлуксиз такомиллаштирадилар, барча даражадаги алмашинувларни, шу жумладан тезкор маълумот алмашинувини кенгайтирадилар, кадрлар тайёрлаш, қурол-аслаҳа ва техника соҳаларида, йирик халқаро тадбирлар, шунингдек ўз ҳудудларидаги икки томонлама газ қувурлари ва бошқа йирик нефть-газ объектлари хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар умумий манфаатларига ва уларнинг ҳар бирининг ҳақиқий эҳтиёжларига таянган ҳолда, учинчи томонларга қарши қаратилмаган ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирадилар ва ишончни мустаҳкамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширадилар, оммавий ахборот воситалари, илмий ва ўқув муассасалари, бадиий жамоалар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро кўп томонлама ва икки томонлама шартномалари ҳамда миллий қонунчилигига мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон юридик ва жисмоний шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кафолатловчи самарали чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш, равнақ топиш ва уйғунлик ҳудудига айлантириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиё сув ресурсларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини минтақадаги барча давлатлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этиш лозимлигини баён қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа кўп томонлама форматлар доирасида ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлайдилар, халқаро майдонда ҳамкорлик бўйича бир-бирларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлайдилар, глобал ва минтақавий даражада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни илгари суриш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бошқа аъзо давлатлари билан биргаликда ташкилот доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартнома қоидаларини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган мунозара ва келишмовчиликларни дўстона музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда бирор бир учинчи давлатга қарши қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартнома доирасида ўзаро манфаатли бўлган муайян соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги янги ҳужжатлар тузишда фаол ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ҳамда ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома 10 йил давомида амал қилади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири Шартнома амал қилишининг тегишли муддати тугашидан камида бир йил олдин бошқа Аҳдлашувчи Томонни Шартноманинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, мазкур Шартноманинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишув асосида мазкур Шартномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ҳамда ушбу моддада ўрнатилган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома кучга кирган санадан бошлаб 2005 йил 25 майдаги Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2013 йил 9 сентябрда, ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2014 й., 2-3-сон)