ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ бошқарувининг
Қарори
Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1767-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/10-сонли ««Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1767-2, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида»ги низомга (1999 йил 11 февраль, рўйхат рақами 630)» деган сўзлар «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 22 ноябрь,
41/1-сон
Келишилган:
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 17 ноябрь
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2014 йил 17 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 584-модда)