Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонлари тасдиқлансин:
«Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1993 йил 15 июлда чиқарган Фармони;
«С. С. Саидқосимовни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 1993 йил 22 июлда чиқарган Фармони;
«С. С. Сафоевни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасидан озод қилиш тўғрисида» 1993 йил 22 июлда чиқарган Фармони;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш (Давархитектқурилиш) қўмитаси ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 августда чиқарган Фармони;
«В. К. Михайловни Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинлаш тўғрисида» 1993 йил 13 августда чиқарган Фармони;
«А. В. Ғаниевни Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинлаш тўғрисида» 1993 йил 28 августда чиқарган Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
949-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 349-модда)