НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Кармана тумани ҳокимининг
Қарори
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги августдаги «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 169-сонли қарорига мувофиқ республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2014 йилда режалаштирилган умумий фойдаланишдаги Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган Кармана тумани 4Р64 «г» «М-37» автомобиль йўлининг 0 — 3,5 километр оралиқларини тўла таъмирлаш объектини амалга оширишда ушбу автомобиль йўлининг таъмирланаётган қисмида жойлашган айрим эгрилик радиусларига ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари»га қўйилган талабларга мувофиқ меъёрий эгрилик радиуслари берилиши натижасида йўлнинг йўналиши ўзгариб, йўл бўйлаб жойлашган аҳоли уйлари йўлнинг лойиҳавий ҳимоя зонасига тушаётганлиги, бу эса аҳоли турар-жой биноларини бузилиши оқибатида уларни янги уй-жой билан таъминлаш учун катта миқдорда маблағ талаб этиши сабабли автомобиль йўлининг мавжуд эгрилик радиуси ўзгартирилмаганлиги муносабати билан ушбу автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Кармана тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг 2014 йил 1 августда туман ҳокимлигида 01-33/700-сон билан рўйхатга олинган 289-сонли хатини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Кармана тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг 2014 йил 1 августда туман ҳокимлигида 01-33/700-сон билан рўйхатга олинган 289-сонли хати қаноатлантирилсин.
2. 2014 йилги умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш дастурига киритилган Кармана тумани 4Р64 «г» «М-37» автомобиль йўлининг 0 — 3,5 километр оралиқларини тўла таъмирлаш лойиҳасида мавжуд эгрилик радиуслари меъёр талабларига жавоб бермайдиган қисмларга тезликни чекловчи йўл белгилари (3.24-«максимал тезлик чекланган» (50 км/соат), 3.25-«максимал тезлик чекланган зонанинг охири»га ўрнатилишига рухсат берилсин.
3. «Кармана Овози» газетаси таҳририяти мазкур қарорни газета саҳифаларида расман эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Рашидов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. ИСМАТОВ
Кармана т.,
2014 йил 19 август,
440-Қ-сон