ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2419-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 01-02/12-47-сонли «Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2419-3, 05.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги ва «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-10-сон қарори (рўйхат рақами 2419, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандининг «в» кичик бандидан «импорт» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 ноябрь,
01-02/12-25-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 574-модда)