21.11.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2627
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 21.11.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2627
Кучга кириш санаси
24.11.2014
Ҳужжат 24.11.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2627]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2014 йил 4 ноябрь,

36-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-ққ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 4 ноябрдаги 36, 18, 49-ққ ва 56-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ички ишлар органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;

таълим олувчи шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ички ишлар органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликлар тарқалганлиги ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баданига шикаст етган ёхуд беҳуш ҳолатда бўлган шахслар келиб тушганлиги ёки мурожаат этганлиги ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;

талаба-ўқувчи ва тарбияланувчиларга таълим бериш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба-ўқувчи ва тарбияланувчиларнинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолганлиги ҳақидаги хабар асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба-ўқувчи ва тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилган бемор ёки беморни олиб келган шахс билан суҳбат ўтказиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар юзасидан ички ишлар органларига хабар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ёки таълим муассасалари ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ёки соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан зудлик билан ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул ходими ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилганда, ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси томонидан дарҳол хабарнинг рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ва хабарномага ёзиб қўйиш учун хабар берган масъул шахсга хабарнинг рўйхатдан ўтказилган рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги, соғлиқни сақлаш муассасалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани 24 соат ичида ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарнома тегишли таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг уни расмийлаштирган масъул ходими томонидан имзоланади ва тегишли ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси тегишли хабарномани ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказиб бериш учун уни ҳудудий милиция таянч пунктига тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул шахси тақдим этган рўйхатдан ўтказилган рақами ёзилган хабарнома ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан қабул қилиб олинади ҳамда хабарноманинг қирқма қисми уни тақдим этган масъул шахсга ўша вақтнинг ўзида қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий милиция таянч пунктига келиб тушган хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилиши ҳудудий милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар эса мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу китоблар рақамланган, тикилган ва тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан муҳрланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Соғлиқни сақлаш муассасалари беморнинг касаллик тарихига бемор, беморни олиб келган шахс (агар мавжуд бўлса) ҳамда юз берган воқеа ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўлиқ қайд этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китоблари, уларнинг юритилиши тугалланган кундан бошлаб, шунингдек хабарномаларнинг қайтариб берилган қирқма қисмлари (алоҳида жилдда) 3 йил давомида тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасасида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИТОБИ

‎‎Юритилиш бошланди: ‎‎20___ йил «___»_________
Юритилиш тугалланди: ‎‎ 20___ йил «___»_________‎‎
‎‎(китобнинг биринчи қисми)
Т/р‎ Талабанинг (ўқувчи, тарбияланувчи) Ф.И.О., туғилган санаси ‎ Курси (синфи, гуруҳи)‎ Яшаш манзили‎ Ҳуқуқбузарликка ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга мойиллиги‎ Содир этган ҳуқуқбузарлиги ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракати ‎ Вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка ёки бошқа ғайриижтимоий хатти- ҳаракатга жалб этган шахс тўғрисида маълумот ‎ Ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва иш жойи ‎ Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О.‎ Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) Ф.И.О.‎ Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(китобнинг иккинчи қисми)
Т/р‎ Содир этилган ҳуқуқбузарлик факти (талаба, ўқувчи ёки тарбияланувчилар томонидан берилган хабарнинг қисқача тавсифи, хабар берилган сана ва вақт) Ҳуқуқбузарлик факти содир этилган жой, сана ва вақт Ҳуқуқбузарлик факти ҳақида хабар берган шахснинг Ф.И.О. Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О. Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) Ф.И.О. Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур китоб икки қисмдан иборат бўлиб, китобнинг биринчи қисмига ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган, шу каби хатти-ҳаракатларга жалб этилган талаба (ўқувчи, тарбияланувчи) ҳақидаги маълумотлар, китобнинг иккинчи қисмига содир этилган ҳуқуқбузарликлар фактлари, талаба, ўқувчи ёки тарбияланувчилар томонидан берилган инсон ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган, оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Юритилиш бошланди: ‎‎20___ йил «___» _________
‎‎Юритилиш тугалланди: ‎‎20___ йил «___» _________
Т/р‎ Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили, телефон рақами Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг муассасага келган (келтирилган) санаси ва вақти Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахсга қўйилган дастлабки ташхис Юз берган воқеа ҳолати ва жойи ҳақида мурожаат қилган (жароҳат олган) шахснинг ёки уни олиб келган шахснинг сўзидан қисқача тавсиф Жароҳат олган шахсни олиб келган шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили, телефон рақами, автомашинаси русуми, давлат белгиси ва рақами (агар мавжуд бўлса) Мурожаат қилган (жароҳат олган) шахсга касаллик тарихи очилган сана ва унинг рақами Ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар берилган сана ва вақт, хабар берган масъул шахснинг Ф.И.О. Хабарномани қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) Ф.И.О. Хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 566-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)