ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1927-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 19 ноябрдаги 74-сонли ««Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927-4, 10.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 февралдаги 27-сон «Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 151-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 ноябрь,
70-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқда:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Низомда:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ»;
НИЗОМ»;
б) муқаддима «болаликдан ногиронларга» деган сўзлардан кейин «ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига ғазначилик мемориал ордери асосида қуйидаги тартибда ўтказилиб берилади:
жорий тўлов ойининг 15-кунигача — ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, 50 фоиз миқдоридаги сумма;
жорий тўлов ойининг 27-кунигача — амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган сумма.»;
г) 5-банд «Болаликдан ногиронларга» деган сўзлардан кейин «ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
д) 6-банддаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
е) 7 — 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА».
ИЛОВА».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 3 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 565-модда)