22.05.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
22.05.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техника соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни эътиборга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита илмий-техник алоқалар шаклидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва тарихан таркиб топган алоқаларни ривожлантиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳамкорлик халқ турмуш даражасини ошириш, материаллар, кишилар меҳнати ва атроф-муҳитдан самарали фойдаланиш, ҳар икки мамлакат халқларининг юқори сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун илмий ютуқлар ва янги технологияларни қўллашга ёрдам беришини назарда тутиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқларнинг тенглиги, дўстлик ва ўзаро манфаат асосида ушбу Битимнинг шартларини ҳамда ҳар икки мамлакатдаги амалдаги қонун-қоидаларни эътиборга олган ҳолда ҳар икки мамлакатнинг олимлари ва мутахассислари орттирган тажрибани ва икки мамлакат ўртасида мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, ўзаро манфаатдорлик доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар маҳаллий қонунлар ва чекланишлар доирасида мустаҳкам ва узоқ муддатли ҳамкорлик натижаларидан фойдаланиб, мутахассислар, ахборот, илмий ва техник маҳсулотлар намуналари билан ўзаро алмашиш борасидаги ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд қилинганларга мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон ва Покистон ҳукумат структуралари, илмий ва техник илмгоҳлари, дорилфунунлар ва ташкилотлар ўртасидаги мавжуд шартномаларни ривожлантирадилар ва янги шартномалар тузишга кўмаклашадилар, зарурият туғилганда, ушбу Битим доирасида протоколлар ёки шартномалар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай протоколлар ёки шартномалар, зарурият туғилганида молиявий муносабатларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёр молларни сотишни, назорат қилишга ёрдам беради. Аҳдлашувчи Томонлар илмий-техник ҳамкорликнинг қуйидаги самарали шаклларини амалга оширишни мақсадга мувофиқроқ деб ҳисоблайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар икки мамлакатнинг етакчи илмий-тадқиқот илмгоҳлари ёки ташкилотларида икки томонлама илмий-тадқиқот марказларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илмий-тадқиқот илмгоҳлари ҳамда ташкилотларда фундаментал ва амалий фанлар бўйича тажрибавий ва амалий муҳандислик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, патентлар, лицензиялар ва «ноу-хау»га тегишли илмий-техник ахборот ва рақамли маълумотлар, шунингдек фан ва техника маҳсулотлари намуналари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар икки мамлакатни қизиқтирувчи муаммолар бўйича фан ва технология соҳасида икки томонлама илмий-техник семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар ва маслаҳатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) илмий делегациялар, олимлар ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида илмий-техник ҳамкорликнинг бошқа шаклларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ҳар икки мамлакатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ бевосита алоқалар ўрнатиш ва қўшма корхоналарнинг фаолиятини амалга оширишда масъул ташкилотларга зарур иқтисодий қонунлар яратиш, ташкил этиш, материаллар, молиявий ресурслар ва лозим ахборотлар билан кўмаклашиш орқали ёрдам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита илмий алоқаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун масъул ташкилотларнинг мутахассисларини тезда хизмат сафарига юборишни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрадилар ва уларнинг ташрифлари ўзаро келишиб олинган умумий ва молиявий муносабатлар асосида тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати мобайнида ташкилотлар томонидан олинадиган муҳим лойиҳалар ва бошқа илмий-техник ҳужжатлар, уларни тақдим этган ташкилотнинг рухсатисиз бошқа жисмоний ва/ёки юридик шахсларга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар илмий-техник ҳамкорлик бўйича Қўшма Комиссия (бундан кейин у «Қўшма комиссия» деб аталади) ташкил этадилар. Бу комиссия илмий-техник ҳамкорликни режалаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда бу ҳамкорликнинг ривожланишини кўриб чиқиш мақсадида ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг вакиллари ва экспертларидан иборат бўлади. Қўшма комиссия ҳамкорлик дастурини, бажарилишини белгилайди, шунингдек зарурият туғилган ҳолларда, ҳамкорликнинг натижаларини саноатда амалга ошириш учун конкрет тадбирларни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи агентликларни Аҳдлашувчи Томонлар Ҳамкорлик дастурида тайинлайдилар. Қўшма Комиссия йиғилишлари йилда бир марта ёки Томонлардан бирининг илтимосига кўра Тошкент ёки Исломободда ўтказиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсадлари вақти-вақти билан келишиб олинадиган, ҳамкорлик дастурларини бажариш воситасида амалга оширилади. Бу дастурлар ҳамкорликнинг мавзуси ва шаклларини, шунингдек молиявий муддатлари ва шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва дастлаб беш йил мобайнида амал қилади, Томонлардан ҳар бири бошқа Томонга ёзма равишда ушбу Битим муддатининг тугашидан олти ой илгари унинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги нияти тўғрисида ёзма тарзда билдирмаса, у навбатдаги беш йил муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг тугатилиши амалга оширилаётган бирон-бир лойиҳа ёки дастурнинг битказилишига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг бажарилиши ва мувофиқлаштирилиши ҳамда назорат қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва Покистон Ислом Республикасининг Фан ва техника вазирлиги зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилганларни тасдиқлаб, Ҳукуматларнинг ваколатли намоёндалари ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 1995 йил 22 майда ўзбек ва инглиз тилларида ҳар бири икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар мазмуни жиҳатидан бир хил ва тенг кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)