28.03.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси, бундан кейин «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низомининг мақсад ва принципларига ва халқаро ҳуқуқнинг барча тан олган бошқа нормаларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатлар равнақи иккала давлат халқлари туб манфаатларига жавоб бериши, тинчлик ва хавфсизлик, хусусан, Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликка хизмат қилишидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро муносабатларни тенглик, адолат ва ўзаро бир-бирини тушуниш қатъиятларига амал қилган ҳолда ўрнатишга қарор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экологик, ахборий, инсонпарварона, маданий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликлар ўрнатиш, шунингдек унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мустақиллик, суверенитет, ҳудудий бутунлик, тенглик, куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан қўрқитиш, низоларни тинч йўл билан бартараф этиш, бир-бирларининг ички ишларга аралашмаслик принципларига мунтазам равишда амал қилиб, ўз муносабатларини дўст давлатлар сифатида ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, БМТ Низоми ва бошқа халқаро ҳужжатларда қайд этилган мажбуриятларга мувофиқ ўрталарида юзага келиши мумкин бўлган баҳсларни фақат тинч йўл билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқаро хавфсизлик ҳамма давлатларнинг умумий иши эканини тасдиқлаб, бу соҳада мунтазам ҳамкорликни амалга оширадилар, икки томонлама ҳамда кўп томонлама тинчлик, хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлашда фаол қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши ҳеч бир иттифоқда қатнашмаслик ва ўз ҳудудларидан ҳеч бир учинчи Томоннинг иккинчи Олий Аҳдлашувчи Томонга қарши душманчилик фаолияти олиб бориш мақсадида фойдаланишига йўл қўймайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ташкилотлар ва форумлар доирасида қизиқиш туғдирувчи масалалар бўйича маслаҳатлашишлар ўтказадилар ва ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар, иккала давлат халқларининг яқинлашуви учун зарур шароитларни яратишга интилиб, давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида алоқаларни ҳар тарафлама кенгайтиришга ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ички қонунчиликлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ савдо-иқтисодий соҳада ва сармоя қўйиш соҳасида икки тарафлама ўзаро фойдали иқтисодий ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратадилар. Томонлар ушбу масалалар бўйича тегишли ҳукуматлараро битимлар тузиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўрталаридаги алоқа воситалари, тизимлари ва боғланишларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар, ўз ҳудудлари орқали ўтадиган иккинчи Томон юклари, нақлиёт воситалари ва фуқаролари транзитига кўмаклашадилар ва ушбу соҳада алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар илғор техника ва технологияни ривожлантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, олимлар, илмий тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг тўғридан-тўғри алоқалари ҳамда биргаликдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун фундаментал ва амалий фанлар соҳасида самарали ҳамкорликка ёрдамлашадилар. Томонлар ушбу масала бўйича махсус битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар таълим соҳасида муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантирадилар ва бу соҳада алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар икки тарафлама маданий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришни ўз халқларининг табиий эҳтиёжигина деб эмас, балки умумжаҳон маданий меросини кўпайтиришнинг муҳим шарти деб биладилар. Шундан келиб чиқиб, Томонлар ижодий жамоалар, маданият арбоблари ўртасида алмашувни кенгайтиришга ёрдам берадилар, шунингдек иккинчи Томон фуқароларининг маданий бойликлардан кенг фойдаланиши учун имконият яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири иккинчи Томоннинг маданий ва ижодий меросини сақлашга ҳамда ўрганишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилаш, саноат авариялари ва табиий офатлар натижаларини бартараф этиш, табиатдан оқилона фойдаланиш, экологик тоза ишлаб чиқариш доирасини кенгайтириш, Осиёда табиатни муҳофаза қилиш ва табиатни тиклашнинг юқори самарали тадбирларини амалга ошириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, тиббиёт фани ва амалиётини ривожлантириш бўйича биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар жиноятчиликка қарши курашда, айниқса, уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳванд моддалар ғайриқонуний муомаласи, ҳаво қароқчилиги, одамлар ва маданий, тарихий бойликларни ғайриқонуний олиб кетиш, ва жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар ва тажриба алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ҳуқуқий ёрдам соҳасида ҳамкорлик қиладилар ва ушбу масала бўйича алоҳида битим тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг иккинчи Томон ҳудудида жойлашган давлат, шу жумладан, ҳуқуқий шахс ва фуқаролари мулки халқаро ҳуқуқ нормалари ва Олий Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудидаги иккинчи Томонга тегишли мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома бирор-бир давлатга қарши қаратилган эмас ва Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг учинчи давлатлар билан тузган амалдаги икки томонлама ва кўп томонлама шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани талқин қилиш ва татбиқ этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни БМТ Низомининг 33-моддасида кўзда тутилган тартибларни қўллаган ҳолда ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ўн йил муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат тугашидан камида 12 ой олдин нота юбориш йўли билан Шартномани бекор қилиш нияти борлигини билдирмаган бўлса, унинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашиш кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ханой шаҳрида 1996 йил 28 мартда имзоланди, ҳар бири ўзбек, вьетнам ва рус тилларида икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин этишда тафовутлар келиб чиқса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)