13.11.2014 йилдаги ПҚ-2262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.11.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси» ОАЖ ва «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибидаги инвесторлар консорциуми ўртасида Қандим конлари гуруҳи, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида Қандим конлари гуруҳини комплекс ободонлаштириш ва Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ томонидан лойиҳа объектларини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ва ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилаётгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш учун пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларининг натижаларига кўра «Нyundai Engineering Со., Ltd.» (Корея Республикаси) компанияси бошчилигида ғолиб-консорциум аниқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳамда «ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нyundai Engineering Со., Ltd.» компанияси билан «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ ўртасида ускуналар етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш тўғрисида барча ишларни «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан, умумий қиймати 2 662 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган шартномани тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 1 июлигача Қандим газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қандим конлари гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимнинг амал қилиш муддатини 7 йилга узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АК билан ушбу Битим доирасида қазиб олинадиган табиий газни экспортга сотиш бўйича 10 йил муддатга узоқ муддатли ҳадли шартнома тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2015 йилнинг 1 апрелигача «Ўзбекнефтгаз» МХК «ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компанияси билан биргаликда «Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компанияси билан биргаликда мазкур қарор билан маъқулланган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда Битимга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Молия вазирлиги ва «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ билан биргаликда бир ой муддатда Қандим газни қайта ишлаш заводини ташқи электр таъминоти объектлари, шунингдек Қандим газни қайта ишлаш заводига борадиган йўллар ва темир йўл транспорти инфратузилмаси қурилишини таъминлаш бўйича тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (Р.С. Азимов) томонидан «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Давлат геология қўмитасининг тақдимномаси бўйича мазкур лойиҳа доирасида объектлар қурилишида хомашё сифатида фойдаланиш учун, тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри музокаралар асосида «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖга Олот ва Қорақўл конларидан (1966) лёссимон жинсларни ҳамда Бухоро вилоятида жойлашган Қуйимозор, Қуйимозор II ва Жалванчўл конларидан қум-шағал материаллар олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этадиган лицензия берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида Қандим конлари гуруҳини комплекс ободонлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 16 декабрдаги ПҚ-1661-сонли қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2262-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 558-модда)