Хоразм вилояти Урганч туман ҳокимининг
Қарори
Урганч туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда «техника» деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1-февралидан 10-июнигача техник кўрикдан ўтказилишини таъминлансин.
2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
техникаларни, техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлигига;
техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи миқдорда йиғим ундирилишини таъминласин.
3. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Б. Ғоффоров) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 12 февралдаги 170-сон қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
5. Қарор «Урганч ҳақиқати» газетасида эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Сапаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. РУСТАМОВ
Урганч т.,
2014 йил 6 февраль,
98к-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 6 февралдаги 98к-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ:
| Б. Ғоффоров | — | Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори, комиссия раиси |
|
Комиссия аъзолари: | ||
| А. Сапаев | — | Урганч туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор |
| Б. Бобожонов | — | Туман «Агротехсервис» МЧЖ раиси |
| М. Оллаберганов | — | Туман ҚСХБ мутахассиси |
| М. Тожиев | — | «Чоткўпир — Урганч» ММТП раиси |
Туман ҳокимининг 2014 йил 6 февралдаги 98к-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тумандаги ММТПларда, фермер хўжаликларида ҳамда корхона ва ташкилотларда 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
| Т/р | Техниканинг номи | Техника русуми | Техник кўрикдан ўтказиш муддати | Техник кўрикдан ўтказиш манзили | Техник кўрикдан ўтказиш санаси |
| 1. | Ҳайдов тракторлар | Т-4А, ДТ-75, К-700, ВТ-150,Т-150 | 15.02.2014 — 28.02.2014 | тр. саройи | 21.02.2014 |
| 2. | Чопиқ тракторлар | Т28Х4М, МТ3-80, ТТЗ-8014 | 4.03.2014 ––31.03.2014 | тр. саройи | 4.03.2014 |
| 3. | Транспорт, тракторлар, трактор тиркамалар | Т28Х4М, МТ3-80, ТТЗ-8014,Т-40 | 4.03.2014 ––31.03.2014 | тр. саройи | 4.03.2014 |
| 4. | Ем-хашак ўриш комбайн, Ғалла ўриш комбайнлар | КСК-100, Е-204 | 1.05.2014 –– 31.05.2014 | МТП саройи | 2.05.2014 |
| 5. | Булдозерлар скреперлар, экскаваторлар | Т-4А, ДТ-75 | 4.03.2014 –– 31.03.2014 | МТП саройи | 4.03.2014 |
| 6. | Шоли ўриш комбайнлари, П Т М лар | Енисей — 1200, Доминатор — 130 | 1.06.2014 –– 30.06.2014 | МТП саройи | 2.06.2014 |
| 7. | К Х М | КРХ-2,4 , СХУ — 2,4 , ЧКУ — 4, ПН4-35 | 15.02.2014 –– 30.04.2014 | МТП саройи | 21.02.2014 |
Изоҳ: туманда фуқароларга тегишли бўлган тракторлар, трактор тиркамалари, йўл қурилиш ва мелиоратив техника, ўзи юрар машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳудудлардаги ММТПларда амалга оширилади.
(«Урганч ҳақиқати» газетаси, 15.02.2014 й., 3-сон)