Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018 04.01.2000 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018
Ҳужжат 15.11.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — доимий ишловчи Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати кафолати остида хорижий сармоя жалб қилинган объектлар қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мувофиқлаштирувчи кенгашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг стратегик жиҳатдан муҳим ва йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари рўйхатига, уларнинг амалга оширилиши устидан кейинчалик мониторинг олиб бориш учун, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари тақдимномалари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари заруриятга кўра, бироқ икки ойда камида бир марта, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кенгаш рўйхатидаги таркибининг учдан икки қисмидан иборат овози билан қабул қилинадиган ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланадиган қарорлари йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 46-сон, 350-модда)