Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 ноябрь,
309-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 8-бандга «ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин» сўзларидан кейин «бир ой муддатда» сўзлари қўшилсин;
б) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик учун тўланадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда):
а) 1-иловада:
биринчи хатбошидаги «эгалик қилиш ҳуқуқини» сўзлари «ҳуқуқни» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«67. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди»;
б) 2-илова 35-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова изоҳининг «а» кичик бандидаги «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-бандда:
ўн саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн тўққизинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Аризага давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан тайёрланган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилди илова қилинади»;
в) қуйидаги мазмундаги 91-банд қўшилсин:
«91. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқага ўтишини, чеклашларни, сервитутларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказганлик, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан ипотекани ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, бинолар, иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида, шахсий турар жойи мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумотномалар берганлик учун тўлов ундирилмайди»;
г) 30-банднинг учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
д) 50-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 73-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) қуйидаги мазмундаги 781-банд қўшилсин:
«781. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан мулкдорга ёки унинг ваколатли шахсига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликат берилганлиги учун тўлов ундирилмайди»;
з) 79-банднинг олтинчи хатбошидаги «ва рўйхатдан ўтказиш йиғими тўламасдан» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 80-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
к) IX бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
л) 1-иловада:
«Рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлаганлик тўғрисида белги» устуни чиқариб ташлансин;
«Изоҳлар» устунидаги «7» рақами «6» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 551-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон; 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/389/0587-сон)