Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 54-сонли ҳамда 2012 йил 24 февраль кунги 49-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарорлари ижросини таъминлаш ва Андижон тумани ИИБ «ДЙХХХ» бўлинмасининг 2014 йил 21 январдаги 65-т/т-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари навбатдаги 2014 йил мажбурий техник кўригидан ўтказилсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман мудофаа ишлари бўлими (Э. Таджиматов), туман машина-трактор парки акциядорлик жамияти (А. Абдуллахонов), «Ўзагросуғурта» Давлат акциядорлик суғурта компанияси Андижон тумани бўлими (Н. Ибрагимова)га 2014 йил ойлик маоши сақланган ҳолда биттадан ходим ажратиш ҳамда туман ИИБ ихтиёрига юбориш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ички ишлар бўлими «ДЙХХХ» бўлинмаси (О. Абдуллаев)га:
«Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўригини;
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказиш;
юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларнинг техник кўригини 1 март — 30 июнда;
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 январь — 31 августда ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
5. Туман ички ишлар бўлими «ДЙХХХ» бўлинмаси (О. Абдуллаевга) ва «Автоҳаваскорлар» жамияти (Ш. Мамталиев)га техник кўрикдан ўтаётган ҳар бир транспорт воситасининг ёритқич чироқлари ойналарига автомашина давлат рақами белгиларини такрор ёзилишини (грапировка йўли билан) таъминлаш юклатилсин.
6. Туман (Андижон тонги) газетаси таҳририяти (А. Назаров)га йиллик техник кўрикдан ўтказиш жараёнини рўзнома саҳифаларида ёритиб борилиши тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 27 февраль кунги 156-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Хўжамбердиев зиммасига юклатилсин.
9. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким У. ИСАМИДИНОВ
Андижон т.,
2014 йил 14 февраль,
88-қ-сон