22.12.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Юк ташишлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг иқтисодий, савдо ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришда бир-бирига кўмаклашишга бўлган интилишини эътиборга олиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ҳар иккала давлатда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ ва ўзаро манфаатларга асосланиб, автомобиль транспорти ҳаракатини ривожлантиришда, Томонларнинг тўғридан-тўғри ва транзит юкларини дарё портлари, темир йўл чегара станцияларида жўнатишга тайёрлашда ҳамда уларни ҳар иккала давлат ҳудудида ташишни ташкил этишда имтиёзли шароит яратишда бир-бирларига кўмаклашиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида юк ташиш соҳасида ҳамкорлик қилиш иккала Томон қатнашчиси бўлган битимлар, икки ва кўп томонлама шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари Томонлар давлатларига тегишли, ҳукуматлараро кредит, инсонпарварлик ёрдами йўли билан бошқа мамлакатлардан икки давлатнинг чегара станцияларига ҳамда юк ташиш ва ортиш пунктларига келган юкларни ҳамда бошқа ташқи савдо юкларини ташиш учун тўловлар амалга оширилган тақдирда ҳаракатдаги состав берилишини таъминлаши тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бир-бирларига ҳар иккала давлат ҳудуди бўйича юкни эркин олиб ўтишни таъминлаш ва кафолатлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ транспорт воситасининг кимга мансублиги, юкнинг келиб чиқишига (халқаро қоидалар ҳамда Томонларнинг миллий қонунчилиги билан ташилиши тақиқланганлардан ташқари), келиш-кетиш ёки бориш пунктида, агар улар бошқа Томонга тегишли бўлса, исталган бошқа вазиятларга асосланган бирор-бир фарқлашга йўл қўймайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарё портларида ва темир йўл станцияларида юкларни ташиш билан боғлиқ ишлар мажмуини бажарганлик учун ҳисоб-китоблар ҳар бир муайян ҳолатда тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида, амалдаги тарифлар қўлланган ҳолда, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара, божхона ва санитария назоратига нисбатан ташув турлари бўйича икки томонлама битимлар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг самарали амал қилишини таъминлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Томонлар транспорт инфраструктурасини ривожлантиришда, бу тармоқда қўшма корхоналар ва кооперациялашган ишлаб чиқаришлар ташкил этишда, илғор, экологик жиҳатдан хавфсиз технологияларни, тегишли илмий-техникавий ишланмалар ва тадқиқотларни жорий этишда бир-бирларига зарур ташкилий-техникавий, молиявий ва бошқа хил ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Битимда назарда тутилган соҳаларда ҳамкорликнинг зарур илмий-техникавий асосларини яратиш ва ривожлантириш бўйича фикр алмашиш, мунтазам консультациялар ўтказиб туришга келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари бошқа Томоннинг транспорт воситалари ва экипажлари аъзолари аварияларга учраганда ёки улар билан бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда зарур ёрдам кўрсатадилар, оғир авариялар ёки бахтсиз ҳодисалар юз берган тақдирда эса бу ҳақда транспорт воситаси рўйхатга олинган Томонни хабардор қилади ва текширув натижаларини унга маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар юк ташиш бўйича Аралаш комиссия ташкил этишга келишдилар. Комиссия ушбу Битим қоидаларининг амалга оширилишига, шунингдек, Томонларнинг транспорт ташкилотлари ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг амал қилиши масалаларини кўриб чиқиш учун Комиссия Томонлардан бирининг таклифига кўра навбат билан Тошкент ва Минскда тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни қўллаш ҳамда талқин қилиш бўйича юзага келадиган барча баҳслар Аралаш комиссия доирасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тегишли халқаро транспорт ташкилотларида ҳамкорлик қиладилар ҳамда ҳамкорлик бўйича ўзаро консультациялар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш давомида пайдо бўлиши мумкин бўлган барча баҳслар ва келишмовчиликларни Томонлар музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Томонларнинг келишувига биноан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири уни тўхтатиш тўғрисида иккинчи Томонни камида уч ой олдин огоҳлантиргунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида ўзбек, беларусь ва рус тилларида икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг у ёки бу моддасини талқин қилишда келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда рус тилидаги матн асос ҳисобланади.

(имзолар)