15.06.2012 йилдаги 238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда хўжалик судлари «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда — Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда — ХПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар ХПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида ушбу Кодекснинг 201 ва 202-бобларида белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судларнинг эътибори ҳакамлик битими юридик ва жисмоний шахсларнинг низони ҳакамлик судига ҳал қилиш учун топшириш ҳақидаги ёзма келишуви ҳисобланишига ва бундай битим мавжуд бўлган тақдирдагина низо ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкинлигига қаратилсин. Ҳакамлик битими шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, агар ҳакамлик битимида тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилган бўлса, ҳакамлик келишувини ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги низо ҳам ҳакамлик судида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилган бўлиб, уларда ҳакамлик битими устидан низолашиш масаласи кўрсатилган бўлмаса, ҳакамлик келишувини ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги низо хўжалик судида кўрилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Судлар Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этишлари, шунингдек ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар низо кўрсатилган органлар томонидан ташкил қилинган ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда хўжалик суди томонидан бекор қилинади, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги ариза эса ХПК 1559-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ХПКнинг 25-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда хўжалик судига тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан хўжалик суди қарор чиқаргунга қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тарафларнинг келишуви деганда Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳакамлик битими тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тарафларнинг низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг хўжалик судида кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «биринчи ариза» деганда жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар низо моҳияти бўйича баён қилган ёзма ёки оғзаки фикрини тушуниш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ХПКнинг 201 ва 202-боблари ҳамда Қонуннинг 7 ва 8-бобларига мувофиқ судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан фақат ҳакамлик муҳокамаси тарафлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза билан эса ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ХПКнинг 156-моддасига мос ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида хўжалик судига ариза беришлари мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Судларга тушунтирилсинки, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик суди фойдасига ундириш талаби ХПКнинг 202-бобида белгиланган қоидалар асосида кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги хўжалик судига, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза эса қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик судига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тоифадаги ишлар бўйича ХПКнинг 32-моддасида белгиланган шартнома бўйича судловга тегишлилик тўғрисидаги қоида қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар алоҳида тоифадаги ишлар ҳисобланади. Агар аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, судлар аризани иш юритишга қабул қилишлари, унга тегишли рақам беришлари ҳамда ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади. Ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатда агар иш бўйича тақдим қилинган ҳужжатлар (далиллар) етарли деб ҳисобланса, суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ХПКнинг 125-моддасида белгиланган муддатлар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»га мувофиқ тўланиши лозимлигига эътиборларини қаратишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда хўжалик суди ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хўжалик суди ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича ХПКда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича ажрим чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим устидан ХПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ХПК 1551-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 46-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг хўжалик судига тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори устидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса, ўтказиб юборилган муддат суд томонидан уни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома асосида тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган ёки суд томонидан белгиланган муддатнинг ўтказилиши сабаблари узрли деб топилмаган бўлса, у ХПК 1552-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ Кодекс 118-моддасининг қоидаларига биноан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳакамлик суди томонидан иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, ўттиз кунлик муддат аризачи томонидан қўшимча ҳал қилув қарори олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик судининг иш юритувида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш мавжуд бўлиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги хўжалик судига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза келиб тушса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан тўхтатиб турилиши ёки ишни кўриш ХПК 1558-моддасининг олтинчи қисмига асосан қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисида ариза ХПКнинг 1557-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 1557-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларини бузган ҳолда берилган бўлса, у ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 1551-моддасининг иккинчи қисми ва 1556-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни ХПК 1552-моддаси талабларига мос келиши ва унга ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган хатолар бартараф этилгандан кейин такроран хўжалик судига умумий тартибда бундай ариза билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судларга тушунтирилсинки, манфаатдор шахс томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 202-боби талабларига риоя этилган ҳолда умумий тартибда берилганда, бундай аризани ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётганлиги асос қилиниб қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПКнинг 1554-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса бекор қилинади. Бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, агар ХПК 1554-моддасида кўрсатилган асослар хўжалик суди томонидан аниқланса ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.1. Судлар ҳакамлик битимини қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун унинг бундай битимларга қўйилган талабларга мувофиқлигини текширишлари лозим. Хусусан, унинг ёзма шаклда тузилганлигига, шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилганлигига, ҳакамлик битими, агар у ҳакамлик битими тарафлари томонидан имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд этишни таъминловчи электрон ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган бўлса, ёзма шаклда тузилган ҳисобланишига эътибор қаратилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, битим Қонуннинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади. Шу боис, низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан тузилган ҳакамлик битими ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.2. Судларга тушунтирилсинки, ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинганда хўжалик суди ўзининг ажримида манфаатдор шахс ҳакамлик битими билан қамраб олинмаган масала бўйича ваколатли судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.3. ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишда ҳакамлик судьясига қўйиладиган талабларга риоя этилганлиги; ҳакамлик судининг таркиби Қонунда кўрсатилган тартибда шакллантирилганлиги; ҳакамлик судьяси рад этилган бўлса, рад этилган ариза Қонунда кўрсатилган тартибда ҳал этилганлиги; ҳакамлик муҳокамаси қоидалари қонун ҳужжатлари асосида белгиланганлиги текширилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.4. ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб билдирилганда, судлар ҳакамлик суди низони Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, яъни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилганлигини текширишлари лозим. Агар низо ҳакамлик суди томонидан чет давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.5. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган асос бўйича фақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тарафнинг аризаси бўйича бекор қилиниши мумкин. Яъни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори фойдасига ҳал қилинган тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини исботловчи далиллар берилган тақдирда ҳам ҳал қилув қарори ушбу асос бўйича хўжалик суди томонидан бекор қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.6. Ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмаслиги хўжалик суди томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан, шунингдек мазкур ҳолатни исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган ёки этилмаганлигидан қатъи назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий, оила ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, хусусан, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги; ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги; давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят; агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса назорат қилувчи органлар томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ва бошқа шу каби аризалар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.7. Қонун 13-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик суди томонидан низо кўриб чиқилишида ҳакамлик судьяларининг сони ёки ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, у ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, агар ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамасининг тили тўғрисидаги қоида бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, ушбу ҳал қилув қарори ҳам ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мос равишда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ХПК 1553-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бекор қилинган бўлса, ҳакамлик судига мурожаат қилиш учун асос бўлган ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига (Қонун 47-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси) асосан ҳамда ушбу Қарорнинг 3 ва 15.6-бандларида кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, ушбу ҳолатларда ҳам ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ХПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинган ва ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқотилмаган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПК 1554-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинганидан кейин ҳакамлик муҳокамаси тарафлари мазкур низо бўйича хўжалик судига мурожаат қилганда, даъво аризасини қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори у бекор қилинган пайтда ижро этилган бўлса, хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисидаги ажримида ХПК 1555-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва кўрсатмалардан ташқари, Қонуннинг 54-моддасига асосан ҳакамлик судининг тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга қайтариб берилиши ҳақидаги масала ҳал қилиниши ва ижро варақаси берилиши лозим. Агар бу масала суд ажримида ҳал этилмаган бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала ХПКнинг 220-моддасига мос ҳолда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур қарорда белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар қарорда ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш» деганда тегишли тараф томонидан ҳал қилув қарорининг тўлиқ матни олинганидан сўнг унда назарда тутилган ҳаракатларнинг оқилона муддатда, яъни ҳал қилув қарори зарарига қабул қилинган тараф томонидан нормал шароитларда қарорда кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган муддатда бажарилиши тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугамасдан судга мурожаат этилганлиги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ёхуд унинг ижроси хўжалик суди ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлиги ХПК 1559-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан ижро варақасини беришни рад этиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ХПК 1557-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳамда Қонун 49-моддаси ва 51-моддаси учинчи қисмининг мазмунидан кўринишича, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддатни ўтказиб юбориш сабаблари ваколатли суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома берилмаган ёки суд томонидан белгиланган муддатнинг ўтказилиши сабаблари узрли деб топилмаган бўлса, у ХПК 1557-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ушбу Кодекснинг 118-моддаси қоидаларига биноан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда берилганда, унинг шакли ва мазмунига қўйилган талабларга риоя этилмаганда ёки унга қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаганда, у хўжалик суди томонидан ХПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қайтарилади. Аризанинг судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриш вақтида аниқланса, иш ХПКнинг 33-моддасига асосан тегишли хўжалик судига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Судлар назарда тутишлари лозимки, агар ҳакамлик судида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ваколатхона ёки филиалга нисбатан ёхуд жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида низо кўриб чиқилган бўлиб, хўжалик судига бундай ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза берилганда, ХПКнинг 23-моддасидан келиб чиқиб, бундай аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Судлар ХПК 1558 (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби), 1559 (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари), 15510 (хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими) — моддаларини амалиётда қўллашда мазкур Қарорнинг 2 — 4, 7 — 11, 15-16-бандларида берилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги аниқланса ва ижро варақасини беришни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ажрим ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижро этилмаган қисми бўйича чиқарилади. Бунда ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилганлигини тасдиқловчи далиллар судга манфаатдор шахс томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг шартлари ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими шартларининг ихтиёрий ижро этилмаганлиги манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ваколатли суд томонидан ижро варақаси бериш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида келишув битимини тузишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш босқичида тузилган келишув битими ижро ҳужжатини берган суд томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хўжалик судининг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрими дарҳол ижро этилади. Шу боис, ажрим асосида хўжалик суди ижро варақасини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиши алоҳида тоифадаги иш ҳисобланмайди. Аммо, бундай ариза хўжалик судига тақдим этилганда, суд уни иш юритишга қабул қилиши ва ишга алоҳида рақам бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик судга берилади ва ХПКнинг 76 — 81-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлик суди томонидан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ХПК 80-моддасининг бешинчи қисми ва Қонун 32-моддасининг олтинчи қисмига асосан суд мажлиси ўтказилмасдан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья М. ИЗРАИЛБЕКОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238-сон