Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2622]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 340-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3794, 19.03.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2015 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 октябрь,
66-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 октябрдаги 66-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 91 — позиция билан тўлдирилсин:
| 91. | Психиатрия ТМЭК | Қорақалпоғистон Республикаси |
Қорақалпоғистон Республикаси психоневрология диспансери |
2. 23 ва 24-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| 23. | Ромитан туманлараро ТМЭК | Ромитан, Шофиркон ва Пешку туманлари |
Ромитан, Шофиркон ва Пешку ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) |
| 24. | Ғиждувон туманлараро ТМЭК | Ғиждувон ва Вобкент туманлари |
Ғиждувон ва Вобкент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) |
3. 26-позиция чиқариб ташлансин.
4. 46-позиция чиқариб ташлансин.
5. Қуйидаги мазмундаги 531 — позиция билан тўлдирилсин:
| 531. | Психиатрия ТМЭК | Наманган вилояти | Наманган вилоят психоневрология диспансери |
6. 101-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| 101. | Мирзо Улуғбек туманлараро ТМЭК |
Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари |
Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) |
7. 108-позиция чиқариб ташлансин.
8. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 10 октябрь,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 10 октябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 524-модда)