Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АФҒОНИСТОН ҲУДУДИГА ТИЖОРАТ ЮКЛАРИНИ ТРАНСПОРТДА ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль ва темир йўл тармоғидан фойдаланган ҳолда Термиз—Ҳайратон кўприги орқали Афғонистонга тижорат юклари етказиб бериш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 февралдан бошлаб Афғонистонга Термиз станциясидан Ҳайратон станциясигача олиб ўтиладиган тижорат юклари учун қуйидаги имтиёзли ставкалар жорий этилсин:
битта вагон ўтказиб берилганлиги учун — 180 АҚШ доллари
битта қирқ тоннали контейнер ўтказиб берилганлиги учун — 180 АҚШ доллари
битта йигирма тоннали контейнер ўтказиб берилганлиги учун — 90 АҚШ доллари
битта юк автомобили ўтиши учун — 5 АҚШ доллари
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Термиз станциясидан Ҳайратон станциясигача Афғонистонга олиб ўтиладиган юкларни ташишда кўрсатиладиган хизматлар ва транспорт-экспедиторлик хизматлари 2002 йил 1 февралдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2002 йил 1 февралдан бошлаб хорижий давлатларнинг Афғонистонга мақсадли бораётган ТИФ ТНнинг 8704 ва 8705 гуруҳига кирувчи юк автотранспорт воситаларига, шу жумладан қийин йўлларда юрадиган автомобилларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлик ва транзит учун йиғимларнинг амалдаги ставкалари 50 фоизга пасайтирилади.
Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаси ҳайдовчисига Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан бериладиган белгиланган намунадаги йўналиш варақаси имтиёзли ставкани қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади. Йўналиш варақасида бўлиш муддатлари ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан Афғонистон ҳудудига боришнинг Термиз—Ҳайратон ўтиш йўли охирги пункт ҳисобланган ҳаракат йўналиши кўрсатилади.
4. Қуйидагилар:
Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов бевосита божхона постларида эркин муомаладаги валютада ундирилиши, маблағлар белгиланган тартибда Республика йўл жамғармаси валюта ҳисоб рақамига ўтказилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Афғонистонга борадиган юкларни темир йўл транспорти орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташиганлик учун тўлов амалдаги тарифларга мувофиқ белгиланган тартибда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ундирилиши;
тижорат юкларини Афғонистонга ташишга доир транспорт-экспедиторлик фаолияти ҳам мамлакатимизнинг, ҳам хорижнинг ихтисослаштирилган компаниялари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 96-модда)
6. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида ўтказиш пунктлари орқали Термиз—Ҳайратон кўпригида транспорт воситалари ва шахслар ҳаракатининг чегара ва божхона назоратини амалга ошириш тартиби»нинг амал қилиши тижорат юкларига ҳам жорий этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 31 январь,
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 24-модда, 11-12-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)