Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025 19.11.2003 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025
Ҳужжат 19.11.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига кўра Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бир қанча вазирликлар ва идораларда бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилган. Ушбу жамғармалар маблағлари ҳисобига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш таъминланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳозирга қадар вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш учун методологик ёндашув ва таъсирчан механизм яратилмаган, бу эса кўрсатиб ўтилган жамғармалар маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссиясининг 2004 йил 1 январдан бошлаб давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий жазолардан вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган айрим ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ бирхиллаштирилган ва янгиланган миқдорларини белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2004 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва харажатлари сметаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, бюджет маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатлари сметаларини рўйхатдан ўтказишда кўрсатиб ўтилган маблағларнинг биринчи навбатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техник базани янада мустаҳкамлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ривожлантириш тадбирларига ва ходимларни моддий рағбатлантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-фойдаланиш харажатларини қоплашга йўналтирилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар 2004 йилдан бошлаб ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида бюджет маблағлари учун белгиланган шакл бўйича ва муддатларда ҳисоботлар тақдим этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идораларга бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар ҳисобига қўшимча ходимларни таъминлаш ва бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этиш тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ташкил этилган жамғармалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин ва маблағлардан самарасиз фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрган ҳолда самарасиз фойдаланилган суммани Давлат бюджети даромадига олиб қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 19 ноябрдаги
520-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига бюджет маблағлари ажратиш миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р ‎

Вазирликлар ва идоралар номи ‎

Шакллантириш манбалари ‎

Ажратмалар миқдори (%)‎

1.‎ Молия вазирлиги ‎ Тафтишлар ва текширишлар натижаларига кўра камомад, талон-торож, ноқонуний сарф-харажатлар, давлат улушидан дивидендларни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун жарималар суммасидан бюджет даромадига ундирилган маблағлар. ‎ 10‎
2.‎ Ташқи ишлар вазирлиги ‎ Кириш-чиқиш ҳужжатларини расмийлаштирганлик ва бошқа консуллик хизматлари учун йиғимлар ҳамда бошқа тушумлар. ‎ 15‎
3.‎ Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси ‎ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар. ‎ 2*
4.‎


Ички ишлар вазирлиги ‎


Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов суммаси. ‎ 10‎
Кириш ва чиқиш визаларини берганлик, уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик, вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик, доимий яшаш учун ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун давлат божи. ‎ 10‎
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш. ‎ 10‎
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси. ‎ 10‎
5.‎
Давлат божхона қўмитаси ‎
Хизматлар кўрсатишдан божхона йиғимлари ва тўловлар сифатидаги тушумлар. ‎ 65
Божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар. ‎ 10‎‎
6. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ‎ Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар суммаси. ‎ 6‎
7. Иқтисодиёт вазирлиги Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар суммаси. ‎ 4‎‎
8.
Давлат солиқ қўмитаси ‎
Солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар. ‎ 10‎
Солиққа оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммаси. ‎ 20‎
9. Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази. ‎ Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иқтисодий жазолар суммаси. ‎ 10‎
10.
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Олий суд, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти) Умумий юрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божи суммаси. ‎ 20‎
Хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божи суммаси. ‎ 15‎
Адлия органлари ва ФҲДЁ томонидан ундириладиган давлат божи суммаси‎ 20‎
Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси.‎ 15‎
Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларни, адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатлари, хусусий нотариал идораларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, нотариал ва адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юрист кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммалари. ‎ 100‎
Ижро ишлари бўйича бюджетга ундирилган маблағлар суммаси, вақтида тўланмаган солиқлар, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар бўйича боқиманда ундиришдан ташқари‎ 30
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан маблағлар, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар бўйича ундирилган боқимандалар суммаси. ‎ 10‎
11.‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ‎ Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмалар тўлаш тартибини бузганлик учун жарималар суммаси. ‎ 10‎
12.‎ Прокуратура‎ Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш. ‎ 10‎
13.‎ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ‎ Қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар суммаси. ‎ 10‎
14.‎ Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ‎ Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси. ‎ 100‎
15.‎ Давлат патент идораси ‎ Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар. ‎ 10‎
16.‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ‎ Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағларнинг маҳаллий бюджетга йўналтириладиган қисми. ‎ 100‎
17.‎ Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ‎ Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаганлик ва уларни тамғалаганлик учун асиллик даражасини белгилаш маблағлари. ‎ 10‎
18.‎ Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) ‎ Табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар суммаси. ‎ 100‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Ушбу тушумларнинг 50 фоизи Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг қарорларига кўра Хусусийлаштириш дастурини ахборот билан таъминлаш учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 19 ноябрдаги
520-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини харид қилиш, сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 2003 й., 4-сон, 34-модда) 3-банди учинчи хатбошидаги «85 фоизи» ва «15 фоизи» сўзлари тегишли равишда «90 фоизи» ва «10 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида» 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан аниқланган тафтишлар ва талон-торож, ўғирлик, камомад, ноқонуний сарф-харажатлар суммасини текшириш натижалари, давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар бўйича бюджет даромадига тушумларнинг 10 фоизи ҳисобига Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низом 10-бандининг охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ўтказилган тафтишлар ва талон-торож, ўғирлик, камомад, ноқонуний сарф-харажатлар суммасини текшириш натижасида аниқланган давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар бўйича бюджет даромадига тушумларнинг 10 фоизи ҳисобига Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг «Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан тушган валюта тушумларини тақсимлаш» жадвалида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «0» ва «100» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «10» ва «90» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2002 й., 5-сон, 23-модда, 8-сон, 49-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Жамғарма маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни моддий рағбатлантиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-фойдаланиш харажатларини қоплашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологияларини жорий этиш ва замонавийлаштиришда, Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ихтисослаштирилган кутубхоналарини шакллантиришда, маълумотнома адабиётлар ва ҳар хил даврий матбуотни сотиб олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларда фойдаланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорига 3-илованинг 7-банди иккинчи ва олтинчи хатбошидаги «15» рақамлари «10» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг III бўлими иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу бўлимнинг биринчи хатбошида назарда тутилган маблағлар ва жарималарнинг барча суммаси (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаларига ўтказиладиган тегишли равишда 4 ва 6 фоиз маблағлардан, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун солинадиган ва Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоатчилик ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган жарималарнинг 42,5 фоизидан ташқари) Нархларни бошқариш жамғармасига йўналтирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасидан 10 фоиз ажратма, шунингдек божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги тушумларнинг 65 фоизи ҳисобига шакллантирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандининг иккинчи-учинчи хатбошидаги «35» рақамлари «20» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори 1-бандининг учинчи — бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида йиғимлар ундиришдан валюта тушумлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 46-модда) 6-бандининг биринчи хатбошидаги «15» рақамлари «6» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиялаш, рухсатномалар берилганлиги, товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари берилганлиги, экспорт-импорт контрактлари олдиндан экспертизадан ўтказилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши экспертизадан ўтказилганлиги, форс-мажор ҳолатлари бошланганлиги тўғрисида гувоҳномалар берилганлиги, ахборот маълумотномалари берилганлиги учун йиғимлар;».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг 2-банди олтинчи хатбоши ва қарорга 1-илованинг 2-банди олтинчи хатбошига «солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар ундирилишидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг 2-банди еттинчи хатбошига ва қарорга 1-илованинг 2-банди еттинчи хатбошига «шунингдек солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш бўйича» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига илова 1-бандининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2 фоизи — Давлат мулки қўмитасининг идора қилиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплашга ва Давлат мулкини хорижий инвесторга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорларига кўра хусусийлаштириш дастурини ахборот билан таъминлашга тенг улушларда фойдаланилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 223-модда; 24-сон, 241-модда; 2004 й., 28-сон, 321-модда; 43-сон, 456-модда; 43-сон, 456-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда; 2010 й., 31-сон, 261-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда, 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)