Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини, шу жумладан сотиб олинадиган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар ойда, қонун ҳужжатларида белгиланган нисбатларда амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилаётган корхоналар Ҳукуматнинг қарорлари бўйича ихтиёрида қолдириладиган маблағларни ўтказиш ушбу корхоналар томонидан махсус депозит ҳисоб рақамининг банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ёзма сўровлар асосида амалга оширилади. Корхона томонидан сўров сотилаётган давлат активлари учун якуний ҳисоб-китоблар қилинган вақтдан бошлаб бир ой ўтгунгача тақдим этилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 ноябрь,
512-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарорининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги «кейинчалик харажатларни объектларни (акцияларни) сотиш тушумларидан қоплаган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 219-модда, 22-сон, 223-модда; 2005 й., 52-сон, 386-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)