25.09.2014 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «Форумлар мажмуаси» комплексини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрининг йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатида тобора ортиб бораётган халқаро нуфузини эътиборга олиб, шунингдек Самарқанд шаҳрида халқаро форумлар, анжуманлар ва бошқа тантаналарни ўтказиш учун замонавий шарт-шароитлар ҳамда тегишли инфратузилмалар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳридаги «Расмий меҳмонлар қабуллар уйи» комплекси негизида — «Форумлар мажмуаси» комплексини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳридаги «Расмий меҳмонлар қабуллар уйи»дан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси негизида — Самарқанд вилояти ҳокимлиги «Форумлар мажмуаси» давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 703-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплекси йирик халқаро иқтисодий ва маданий форумлар, илмий анжуманлар ва конференциялар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини ҳамда иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва ривожланган демократик давлат қуриш борасида тўпланган тажрибасини очиб берадиган ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиш маркази ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги «Форумлар мажмуаси» давлат муассасаси ходимларининг умумий чекланган сони 120 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 7 нафар этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 703-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд вилояти ҳокимлиги «Форумлар мажмуаси» давлат муассасаси таъминоти бўйича харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 703-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплекси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Самарқанд вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 491-модда)