Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2021 24.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2617
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизматининг қарори, 24.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2617
Кучга кириш санаси
29.09.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2021
Ҳужжат 08.08.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 24 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2617]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2021 йил 3 февралдаги 3 ва 27-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2617-3, 23.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик чораларини кўриб, ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолияти муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Миллий хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидалари иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. УЛЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 27 августдаги 33 ва 87-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни (бундан буён матнда электрон воситалар деб юритилади) авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2016 йил 28 июлдаги 37, 65-сонли (рўйхат рақами 2617-1, 03.08.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 31-сон, 384-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар талаблари Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида ички ва халқаро йўналишларда учувчи йўловчиларнинг (ҳаво кемаси экипажининг) ёнида бўлган электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текширишга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текширишнинг асосий мақсади парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида ички ва халқаро йўналишларда учувчи йўловчиларнинг (ҳаво кемаси экипажининг) ёнида бўлган электрон воситалар орқали ҳаво кемаларига қонун ҳужжатлари билан тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар олиб қирилишининг олдини олиш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан ҳимоялашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қоидаларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг авиация хавфсизлиги бўлинмалари (бундан буён матнда авиация хавфсизлиги бўлинмалари деб юритилади) ходимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йўловчиларнинг (ҳаво кемаси экипажининг) ёнида бўлган электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш аэропортдаги махсус ажратилган ва зарур махсус техник воситалар билан жиҳозланган текшириш хонасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўловчи (ҳаво кемаси экипажи) авиация хавфсизлиги бўлинмалари ходимларининг сўровига асосан текшириш хонасида ўзининг электрон воситаларини ёқиш орқали ишлашини, уларнинг аккумуляторлари, батареялари жойлаштирилган жойларини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Электрон воситаларнинг ишлашини уларни ёқиш орқали аниқлаш имкони бўлмаса, улар йўловчи (ҳаво кемаси экипажи) томонидан тақдим этилган ёки текшириш хонасидаги зарядлаш анжомлари орқали текшириш учун етарли даражада қувват олгунига қадар зарядкага қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Текшириш учун етарли даражада қувватланган электрон восита ёқилмаса, мазкур электрон восита авиация хавфсизлиги бўлинмаларининг ходимлари томонидан қўшимча махсус техник воситаларни қўллаш орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Авиация хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган электрон воситалар ҳаво кемасига олиб кириш учун йўловчига (ҳаво кемаси экипажига) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Авиация хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари томонидан йўловчига (ҳаво кемаси экипажига) тегишли бўлган ва электрон воситаларда сақланаётган шахсий маълумотларни текшириш ва улар билан танишиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Авиация хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари томонидан электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш жараёнида йўловчининг (ҳаво кемаси экипажининг) ёнида бўлган электрон воситаларда тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар мавжудлиги аниқланса, мазкур электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш тўхтатилади ва йўловчи (ҳаво кемаси экипажи) ҳаво кемасига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йўловчи ёнида бўлган электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текширишдан ўтказишдан бўйин товлаган тақдирда, авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво кемаси экипажи ёнида бўлган электрон воситаларни авиация хавфсизлиги бўйича текширишдан ўтказишдан бўйин товлаган тақдирда, ҳаво кемасига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Бош директори В. ТЯН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 495-модда; 2016 й., 31-сон, 384-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 10/18/2617-2/1548-сон)