Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ ЎЗИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган (четдан келтириладиган)тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркалари учун ҳисоб-китобларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 ноябрь,
496-сон
Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар
1. 8-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан акциз маркаларининг номинал қиймати бўйича сотиб олиш учун пул маблағлари «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ишлаб чиқариладиган акциз товарларини маркалашнинг ва акциз солиғининг бюджетга келиб тушишининг Принципиал схемасида:
«Госзнак» сўзи «Давлат белгиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
I-босқичнинг «Ишлаб чиқарувчи» позициясидаги «бюджет даромадига» сўзлари «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг банкдаги ҳисоб рақамига маблағлар ўтказиш йўли билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Импорт қилинадиган акциз товарларини маркалашнинг ва бюджетга акциз солиғи келиб тушишининг Принципиал схемасида:
«Бош божхона бошқармаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан ҳамда «Госзнак» сўзи «Давлат белгиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
I-босқичнинг «Импортчи» позицияси «Давлат белгиси» Босма фабрикасининг банкдаги ҳисоб рақамига маблағлар ўтказган ҳолда акциз маркаларнинг номиналь қийматини тўлайди» сўзлари билан тўлдирилсин;
II-босқичнинг «Минтақавий божхона хизмати» позицияси «бюджет ҳисобига» сўзлари чиқариб ташлансин, «келиб тушгандан» сўзларидан кейин «ва импортчи томонидан акциз маркаларининг номинал қиймати тўлангандан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 211-модда; 2006 й., 51-52-сон, 512-модда)