04.11.2003 йилдаги 484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.11.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОММАВИЙ СПОРТ ТАРҒИБОТИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланиб бормоқда. Юртимиз вакилларининг турли халқаро беллашувларда, Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон биринчилиги мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани, республикамизнинг спорт салоҳияти янада ошаётгани, марказда ва жойларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт мажмуалари, замонавий стадион ва кортлар барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўйинлари тобора оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги ролини, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришда спортнинг аҳамиятини очиб бериш, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини янада ошириш борасида оммавий ахборот воситалари ўзининг муносиб ўрнини ҳамон топа олмаётганини, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланмаётганини таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бундай ҳолат ва камчиликларнинг сабаблари аввало матбуот соҳасида журналистларнинг ихтисослашуви талаб даражасида эмаслиги, хусусан, спорт журналистларининг профессионал савияси пастлиги, юртимизнинг айрим жойларида ота-оналар, мутасадди раҳбарлар ўртасида спорт соҳасига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжудлиги, бу масала бўйича жамоатчилик фикри суст шаклланаётгани билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини, бу борада амалга оширилаётган катта ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистон телевидениесининг 4-«Халқаро» телеканалини махсус «Спорт» телеканалига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт» телеканалини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар бўйича «Ўзтелерадио» компанияси тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан тегишли маблағларни ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилдан бошлаб ҳар йили «Спорт» телеканалини ва радио эшиттиришларни давлат бюджетидан молиялаштиришни «Ўзтелерадио» компаниясининг йиллик харажатлари доирасида ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги «Спорт» телеканалини техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш тўғрисида» 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги «Спорт» телеканали фаолиятини ташкил этиш, унинг дастурини мамлакат ҳудудига эфир орқали узатиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзтелерадио» компаниясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт» телеканали кўрсатувларини 2004 йил 1 январдан бошлаб кунига 6 соат ҳажмда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилнинг апрель ойидан бошлаб кунига 8 соат ҳажмда ишга туширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон радиоси спорт эшиттиришларининг эфир вақтини 2 соатга узайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоалар, юридик ва жисмоний шахслар билан муайян ишларни бажариш учун муддатли шартномалар тузиш ҳамда келишилган баҳоларда тўловларни амалга оширишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Спорт» телеканалининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, спорт маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар спортини ривожлантиришнинг асосий мақсад ва вазифалари, стратегик йўналишлари бўйича ахборот ва тарғибот ишларини изчил равишда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спорт ҳаётини, миллий спорт турларини, халқ ўйинларини, мамлакатимиз вакилларининг халқаро спорт майдонларидаги иштироки ва ютуқларини мунтазам ёритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро спорт федерациялари ва клублари, спорт турлари ва машҳур спортчилар тўғрисида кўрсатувлар, телерадиоочерклар, видеороликлар, клиплар тайёрлаш ва намойиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий мамлакатлар спорт матбуоти, телерадио каналлари билан ҳамкорликда Олимпиада ўйинлари, Жаҳон ва Осиё биринчиликлари, бошқа нуфузли халқаро мусобақалардан бевосита кўрсатув ва репортажлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларига мамлакатимизда оммавий спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, мавзуга оид китоб, альбом, плакат ва буклетларни мунтазам ва режали асосда нашр этиб бориш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига Молия вазирлиги билан биргаликда ўз тасарруфидаги нашрларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий жамоаларга малакали спорт журналистларини жалб этиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаcи, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган журналистларни рағбатлантириш учун қуйидаги миқдорда йиллик мукофотлар таъсис этсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1- мукофот — энг кам иш ҳақининг 20 баробари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- мукофот — энг кам иш ҳақининг 15 баробари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- мукофот — энг кам иш ҳақининг 10 баробари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотлар тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида ишлаб чиқилсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотланганлар рўйхатини 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь — «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» байрами арафасида эълон қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига оммавий ахборот воситалари учун спорт соҳасига ихтисослашган малакали журналистлар тайёрлаш мақсадида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоғистон Давлат университети ва Жаҳон тиллари университетида истиқболли йўналишларни ҳисобга олган ҳолда спорт журналистикаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, спорт журналистикасига ихтисослашган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003/2004 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасида «Спорт журналистикаси» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашга киришилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» компанияси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академияга инсоннинг маънавий ва жисмоний камолотида оммавий спортнинг муҳим аҳамиятини ҳаётий мисоллар орқали акс эттирувчи бадиий асарлар яратиш бўйича маърифий, ижодий ишлар режаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Азизхўжаев ва Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
484-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 205-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда; 2017 й., 20-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 367-модда, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)