Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Касби тумани Кенгашининг
Қарори
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СК-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда)ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Касби туман ҳокимлиги молия бўлими (М. Амиров)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, юқори бюджетдан бериладиган мақсадли субвенциялар ва даромадлар билан бирга жами 61515100 минг сўм ҳамда харажатлари 61515100 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджетининг ижросининг бориши тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д. Зоитов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор «Садоқат» газетасида эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ХОЛОВ
Касби т.,
2014 йил 7 февраль,
IV/24-130-сон