Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 24.10.2003 йилдаги 463-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 24.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ СМЕТА-НОРМАТИВ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида ҳамда уни бажариш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида қайд этилганидек, эскирган ва замонавий талабларга мувофиқ бўлмаган амалдаги смета нормалари ва қоидалари тизими ва унинг асосида қурилиш смета қийматининг ошиб кетишига олиб келувчи расценкаларни ишлаб чиқиш қурилиш-технология жараёнини ва умуман қурилиш комплексининг самарали ишлашини мақбуллаштириш йўлидаги, пировард натижада қурилишда лойиҳалаштириш, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашдаги бош тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан зарур даражадаги назорат ўрнатилмаганлиги ҳозирги вақтда жуда кўплаб якка тартибдаги ва идоравий смета нормаларининг амалда бўлишига олиб келди, улар кўп ҳолларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси тасдиқлаган смета нормативларига зиддир ҳамда уларнинг ўрнини босмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини тартибга солиш ва янгилаш, объектлар қурилиши қийматини жорий шартномавий нархларда белгилаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси кўрсатиб ўтилган Дастурни ишлаб чиқиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этсин ва тўпланган хорижий тажрибадан кенг фойдалансин. Янгидан ишлаб чиқилаётган смета-норматив ҳужжатларида энг муҳими – ортиқча муфассаллаштириш ва зарур бўлмаган регламентлаштиришдан воз кечилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси амалдаги якка тартибдаги ва идоравий смета нормаларини, уларнинг мақсадга мувофиқлигини, асосланганлигини ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг норматив ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида тўлиқ хатловдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатловдан ўтказиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитаси эксперт комиссиялар ташкил этсин ҳамда 2004 йил 1 июлгача бўлган муддатда хатловдан ўтказиш натижаларини умумлаштирсин, идоравий смета нормаларини кескин қисқартириш чора-тадбирларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, жорий шартномавий нархларни белгилаш учун идоравий смета нормалари фақат улар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан белгиланган тартибда мажбурий равишда келишиб олинган тақдирда кучга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун ҳудудлар, тармоқ вазирликлари ва идоралари бўйича қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар нархи, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қиймати, транспорт харажатлари, қурувчи ишчиларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот банкини белгиланган тартибда ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни тўплашда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига кўмаклашсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2004 йил ва кейинги йиллар Давлат бюджети лойиҳаларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, бюджет маблағлари билан бир қаторда, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари маблағларини жалб этган ҳолда, Дастурни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш қийматини 1991 йил нархлари даражасидаги янги смета нормативлари негизида «ресурс усули» асосида аниқлашга ўтиш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 306-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 195-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)