Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2014 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. 2014 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқ ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекцияларига тўлиқ тақдим этилишини таъминлансин.
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Қодиров)га:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, 2014 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» тадбирини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида 2014 йил 10 февралга қадар:
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (У. Холматов) ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати ДУК (Ю. Каримов) 1-иловага мувофиқ туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 2014 йил 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (Ф. Умаров) 2-иловага мувофиқ 2013 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик учун деҳқон хўжалиги, савдо дўкони ва бошқалар) ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
пенсия жамғармаси туман бўлими (А. Ражабов) 3-иловага мувофиқ нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
туман мудофаа ишлари бўлими (В. Мамасиддиқов) 4-иловага мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
туман санитария-эпидемиология назорати маркази (К. Жовлиев), «Ветеринария хизмати» бўлими (К. Бердиев) 7-иловага мувофиқ белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
«Жанубгазтаъминот» УК «Ғузоргаз» филиали (Ж. Ражабов) 8-иловага мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
туман электр тармоқлари (Э. Пардаев) 9-иловага мувофиқ ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (А. Рўзибоев) 10-иловага мувофиқ 2014 йил 1 январь ҳолатида ҳудуддаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларини туман давлат солиқ инспекциясига қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
5. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (Р. Абдуллаева) 5-иловага мувофиқ туман ҳудудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги, туман давлат нотариал идоралари раҳбарлари (З. Умирова, И. Ҳамраев) эса 6-иловага мувофиқ 2013 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши топширилсин.
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Ғузор туман бўлими (Ш. Махмудов), қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олишни ҳамкорликда амалга оширилиши тавсия этилсин.
7. Участка давлат солиқ инспекторлари, ер ресурслари ва кадастр хизмати ДУК ходимлари билан биргаликда 11-иловага мувофиқ ҳисобга олинган солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни далолатнома асосида расмийлаштириш топширилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари С. Ғаниев зиммасига юклатилсин.
9. Туман ҳокимининг 2012 йил 7 декабрдаги Х-1022/12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким в. в. б. Ў. ПАНЖИЕВ
Ғузор ш.,
2014 йил 7 февраль,
Х-105/02-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ғузор туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 2014 йил 1 январь ҳолатидаги инвентаризация қиймати тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | | | | |
ИЛОВА-1 |
| Т/р | Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) | Фамилияси, исми ва шарифи | Яшаш манзили | Рўйхатдан ўтказилган сана | Ер майдони | Қурилиш майдони | Инвентаризация қиймати | Объект жойлашган манзил |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
| | | | | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ғузор туман ҳудудида тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжаликлари ва бошқалар тўғрисида 2014 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | | |
ИЛОВА-2 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Рўйхатдан ўтказилган сана | Ер майдони | Объект жойлашган манзил |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ғузор туманида истиқомат қилувчи I-II гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги 2014 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | | |
ИЛОВА-3 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Имтиёз бошланган санаси | Имтиёз тугаган санаси | Имтиёз тури |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ғузор туманида 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги 2014 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | | |
ИЛОВА-4 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Имтиёз бошланган санаси | Имтиёз тугаган санаси | Имтиёз тури |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ғузор туман ҳудудида 2013-2014 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | |
ИЛОВА-5 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари |
Яшаш манзили | Вафот этган сана, йил, ой |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ғузор туманида 2014 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
| | | | | | | | | |
ИЛОВА-6 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи | Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) | Яшаш манзили | Мерос ҳадя олди-сотди шартнома-си № санаси | Мерос ҳадя олди-сотди асосида эгалик ҳуқуқи ўтган фуқаронинг фамилияси, исми ва шарифи | Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) | Яшаш манзили | Ижара шартномаси рақами ва санаси | Ижара миқдори |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ғузор туманида белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | |
ИЛОВА-7 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Фаолият тури | Санитария рухсатномаси олинган санаси ва рақами |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
8-ИЛОВА
8-ИЛОВА
Ғузор туманида 2014 йил 1 январь ҳолатига газ ресурсларидан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | |
ИЛОВА-8 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Фаолият тури | Фаолият кўрсатаётганлиги ёки кўрсатмаётганлиги тўғрисида |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
9-ИЛОВА
9-ИЛОВА
Ғузор туманида 2014 йил 1 январь ҳолатига электр энергия хизматидан фойдаланиш бўйича шартнома тузган хусусий тадбиркорлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
| | | | | |
ИЛОВА-9 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Фаолият тури | Фаолият кўрсатаётганлиги ёки кўрсатмаётганлиги тўғрисида |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
10-ИЛОВА
10-ИЛОВА
Ғузор туманидаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида
МАЪЛУМОТ
| | | | | |
ИЛОВА-10 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи |
Паспорт маълумотлари (серияси рақами, берилган санаси) |
Яшаш манзили | Юк автомашинасининг давлат рақами | Давлат русумли |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги Х-105/02-сонли қарорига
11-ИЛОВА
11-ИЛОВА
Ғузор туман ҳудудида яшовчи солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисида 2014 йил 1 январь ҳолатига солиштирма далолатнома
МАЪЛУМОТ
| | | | |
ИЛОВА-11 |
| Т/р | Фамилияси, исми ва шарифи | Яшаш манзили | Ер майдони (0,01 га) | Мол-мулк қиймати (сўм) |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | | | | |
| | Ғузор туман «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» хизмати ДУК бошлиғи |
| | __________________ |
| | Ғузор туман ДСИ бошлиғи | | __________________ | |
| | Ғузор тумани ______ ҚФЙ (МФЙ) раиси | | __________________ |