Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ИЧКИ БОЗОРНИ ЁҒОЧ-ТАХТА МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 7 ИЮЛДАГИ 305-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сон қарори)» қарори билан ўз кучини йўқотга
Ватанимиз ламинатланган плита ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорига иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда) 6-бандининг «ТИФ ТН коди» номли устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «4410 (441032000 дан ташқари)».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 октябрь,
449-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 189-модда)