Қашқадарё вилояти Халқ депутатлар Қамаши тумани кенгашининг
қарори
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда), Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарори («Qashqadaryo» газетаси 2014 йил 001(14758)-сон)га мувофиқ «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари амал қилиш ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2013 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Қамаши туман ҳокимлиги молия бўлими (Ж. Норқобилов)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, юқори бюджетдан бериладиган мақсадли субвенциялар ҳамда даромадлари билан бирга жами 84030107 минг сўм ва харажатлари 84030107 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджети ижросининг бориши тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
6. Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги IV-22/73-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Р. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор «Qamashi» газетасида расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Р. МУХАММАДИЕВ
Қамаши ш.,
2014 йил 27 февраль,
IV/24-79-сон