16.10.2003 йилдаги 446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.10.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ, ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА УЛАРНИНГ АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари қабул қилинган фармонларига ва Ҳукуматнинг қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бир марталик хусусиятга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан берилган божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 16 октябрдаги
446-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошида «божхона қоидаларини бузганлик учун мусодара қилинган предметларни сотишдан олинган сумманинг 20 фоизи» сўзлари «божхона органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 10 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилансинки, жисмоний шахслар томонидан сотилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган тушум суммаси даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида кирим қилинмасдан савдо қилиш ва пулли хизматлар кўрсатилганлиги учун солиқ органлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, бу ҳол қайтарилганда эса – 50 баравари миқдорида молиявий жазо солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда) 5-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 10 фоизи миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларда сифатсиз озиқ-овқат товарлари сотилишини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 32-модда) 1-бандидан «ва майда улгуржи» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) 2-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «1999 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан товарларни улгуржи сотиш тегишли рухсат берувчи гувоҳномаларга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек махсус истеъмолчиларга, давлат таъминоти муассасаларига, давлат таъминоти муассасаларини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган савдо фирмаларига ва улардан ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланувчи корхоналарга нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича (майда туркумлар билан) амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошидан «нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилган ҳолда майда улгуржи» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошида «қиймати» сўзларидан кейин «(миқдори)» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган бошқа корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида» 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси, 1999 й., 11-сон, 67-модда) 3-илованинг 3.1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур кичик бандда назарда тутилган имтиёзлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган истеъмол товарларига жорий этилмайди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар сақланиб қолган товарлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 22-модда) 6-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги тартибда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат даромадига ўтказилган тери, мўйна ва қоракўл хом ашё уларни қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотларга тўлов эвазига берилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чорсу» савдо маркази» савдо комплекси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 3 ноябрдаги 438-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошидан «майда улгуржи ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан ва 3-бандидан «улгуржи» сўзи чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур имтиёз рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган истеъмол товарларига жорий этилмайди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар сақланиб қолган товарлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 19 июлдаги 19-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 42-модда) 2-банди учинчи хатбошида «кўрсатиб ўтилган товарларни белгиланган тартибда мусодара қилишга» сўзлари «кўрсатиб ўтилган товарларни қонун ҳужжатларидан белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш учун олиб қўйишга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 7-бандида «Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарори билан» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 125-сон ва 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 19-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Савдо ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари товарларни нақд пулсиз бериш бўйича операцияларни амалга оширишда мазкур талабларга амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 16 октябрдаги
446-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 8 июлдаги 314-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 25 февралдаги 96-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини сотишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 29 июлдаги 373-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни чакана савдо шохобчаларидан, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, корхона ва ташкилотларга майда улгуржи сотиш Тартибини ҳамда Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи-савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 28 апрелдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 21-модда; 2000 й., 10-сон, 69-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 2 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 45-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорининг 1-банди ва 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорига 1-илованинг 29, 30 ва 31-бандлари ҳамда 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 5, 6 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда, 12-сон 75-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Республикага истеъмол товарлари олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2002 йил 20 сентябрдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 52-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига 4-илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда).
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)