Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон ва «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек қонун ҳужжатларини қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро валюта фонди Битими Моддаларининг VIII моддаси доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан мажбуриятлар қабул қилиниши билан валюта операциялари кўплаб айирбошлаш курслари амалиётини ёки чекловчи (камситувчи) валюта чора-тадбирларини қўлланмасдан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республика валюта биржасида операциялар ҳажмини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 октябрь,
420-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «МДҲ ва Балтия мамлакатларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «шунингдек валюта маблағларининг бир қисми белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилиши» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддаги «шунингдек валюта маблағларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий равишда сотилиши» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарорига 1-илова II бўлимининг 2-банди ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
1-илова 2-бандининг «е» кичик банди ва 3-банднинг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 34-модда):
2-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги хатбоши билан алмаштирилсин:
«жисмоний шахсларга йўл чеклари ваколатли банклар томонидан алмаштириш пунктларида операцияни амалга ошириш кунидаги сотиб олиш курси бўйича уларнинг хоҳишига кўра нақд миллий валютага ёки нақд хорижий валютага алмаштирилади»;
2-илова 12-бандининг еттинчи ва саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги хатбоши билан алмаштирилсин:
«жисмоний шахсларга йўл чеклари ваколатли банклар томонидан алмаштириш пунктларида операцияни амалга ошириш кунидаги сотиб олиш курси бўйича уларнинг хоҳишига кўра нақд миллий валютага ёки нақд хорижий валютага алмаштирилади»;
3а-илова (махфий) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 8-бандининг учинчи хатбошидаги «асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар» сўзлари «товарлар» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):
2-банднинг «в» кичик бандидаги «истеъмол товарлари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар» сўзлари «товарлар» сўзи билан алмаштирилсин;
«г» кичик банди чиқариб ташлансин;
«д» ва «е» кичик бандлар тегишли равишда «г» ва «д» кичик бандлар ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
қарорларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
қарорларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Импорт контрактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш
схемаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 178-модда; 2013 й., 14-сон, 180-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 09/22/210/0345-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)