Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2006 30.09.2003 йилдаги 418-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2006
Ҳужжат 30.09.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикасида Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р. Шоғуломов) 2003 йил 31 декабргача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис ҳужжатларига (қонун ҳужжатларида белгиланган муассисларни аниқлаш, нашрнинг номи, мақсади ва вазифалари ҳамда бошқа қоидалар) муҳим ўзгартиришлар киритилган оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, оммавий ахборот воситалари белгилари ва хусусиятларига эга бўлган босма нашрларга иловалар қонунда белгиланган тартибда алоҳида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 160-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 123-сон қарорига илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
418-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
30 сентябрдаги 418-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оммавий ахборот дейилганда шахсларнинг чекланмаган доираси учун мўлжалланган босма, аудио, аудиовизуал ва бошқа хилдаги хабарлар ва материаллар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, уларга иловалар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радио эшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон-ахборот алоқаси, шунингдек доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, нодавлат ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари маҳсулоти дейилганда даврий босма нашрнинг тиражи ёки алоҳида сони бир қисмининг тиражи, теле-радио, кинойилнома дастури, аудио ёки видео ёзув дастурининг тиражи ёки бир қисми тиражи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари эгаллаган оммавий ахборот воситаси тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари иловалар нашр этишлари мумкин. Босма нашрларнинг оммавий ахборот воситаси белгилари ва хусусиятларига эга бўлган иловаларига мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида қаралади ва улар мазкур Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар оммавий ахборот воситаларини чиқариш (нашр этиш) билан давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва уларга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилгандан кейин шуғулланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда матнда — рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий даврий матбуот нашрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ телерадио компаниялар, телерадиостудиялар (кабелли, эфир-кабелли телевидение) оммавий ахборотнинг бошқа электрон воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот агентликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-оммабоп, ҳужжатли, хроникал фильмлар ишлаб чиқарувчи киновидеостудиялар рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассис (муассислар) ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар томонидан қонунда белгиланган маълумотлар кўрсатилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада муассис (муассислар), тури, номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили, мақсад ва вазифалари, қандай доирадаги ўқувчига (томошабинга, тингловчига) мўлжалланганлиги, даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ва маблағ билан таъминлаш манбалари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган оммавий ахборот воситаларининг Устави (Низоми) нусхаси, белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси, рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларининг муассиси (муассислари) уставида (уставларида) фаолиятнинг тегишли тури назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати – ариза тушган кундан бошлаб бир ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таъсис шартномасининг айрим бандлари бажарилмаган тақдирда муассис, таҳририят уни бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳақда муассис ёки таҳририят шартнома бекор қилинишидан камида 3 кун олдин рўйхатдан ўтказувчи органга маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий матбуот нашрлари Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида
Болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун, шунингдек умумтаълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида
Ахборот агентликлари, радио эшиттириш, телекўрсатув, ҳужжатли кино Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида
Оммавий ахборот воситаларининг бошқа шакллари Энг кам ойлик иш ҳақининг 45 баравари миқдорида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган оммавий ахборот воситалари учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалар берилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғимлари миқдорлари ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари миқдорининг 70 фоизини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш муассис (муассислар), номи, эълон этилиш тили (тиллари), манзили, мақсади ва вазифалари, мўлжалланаётган ўқувчи (томошабин, тингловчи), даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ва маблағ билан таъминлаш манбалари ўзгарганлиги муносабати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказишда назарда тутилган йиғим суммасининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар киритилаётган ўзгартиришлар жиддий бўлмаса, у ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатдан ўтказишнинг шарт эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта рўйхатдан ўтказиш худди рўйхатдан ўтказишдаги тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти суд томонидан тўхтатилган оммавий ахборот воситасининг қайта рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи органларнинг ҳисоб рақамига, қолган қисми республика бюджетига тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган ва ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар ўзгарган тақдирда ариза берувчи 3 кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказган органни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, йўқ қилинганда ва бошқа ҳолларда) «Дубликат» белгиси қўйилган ҳолда янги гувоҳнома берилади. Бунда худди қайта рўйхатдан ўтказишдаги миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситасининг мақсади ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундан аввал Ўзбекистон Республикасида худди шу номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтмасдан берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис ёки муассислардан бирининг ёхуд ноширнинг жойлашган жойи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиснинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс эканлиги аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиснинг қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган бўлса ёки у суд томонидан ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситасини таъсис этган жамоат бирлашмаси фаолияти қонунда тақиқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситасини таъсис этувчи юридик шахсларнинг устав жамғармасида хорижий инвестициялар улуши ўттиз фоиздан кўпроқни ташкил қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор ҳар томонлама асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат рўйхатидан ўтказилган даврий матбуот нашрлари таҳририятлари ноширлар билан тузиладиган шартномаларда ўз маҳсулоти мажбурий назорат нусхаларининг рўйхатдан ўтказувчи органларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бошқа ташкилотлар ва муассасаларга юборилишини назарда тутишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Муассис ёки таҳририят рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинган кундан бошлаб олти ой мобайнида оммавий ахборот воситасининг бирорта ҳам сонини (дастурни) чиқаришни таъминлай олмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан зарур ахборотни, ҳужжатларни ва материалларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мунтазам равишда риоя қилмаётган оммавий ахборот воситаларини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) тўғрисидаги таклиф билан судга мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низомнинг оммавий ахборот воситалари томонидан бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 162-модда; 2005 й., 51-сон, 381-модда)