Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АСОСИЙ ҚИЙМАТ ВА МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ 355-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқиладиган, тасдиқланадиган ва ҳисоблаб чиқиладиган қиймат ва моддий балансларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинннг «Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 1998 йил 19 августдаги 355-сон қарорига 1-илованинг «Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади» бўлимининг 4-банди, «Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади» бўлимининг 2-банди, шунингдек қарорга 1.1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 сентябрь,
415-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 160-модда)