Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзбалиқ» акциядорлик компанияси корхоналарининг» сўзлари «балиқчилик тармоғи балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 18-бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибининг 20-бандидаги «Ўзбалиқ» корпорацияси» сўзлари чиқариб ташлансин, «ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига» сўзлари «балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналари ҳамда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 25 сентябрь,
412-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 157-модда; 2004 й., 3-сон, 33-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон)