Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.09.2003 йилдаги 403-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар – резервга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар — захирага бўшатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1976—1985 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2003 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган шахслар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли бутланишини таъминлаш мақсадида жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин. Чақирилувчиларни тиббий текширишнинг холислиги муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш орқали таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 150-модда)