Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАРЗДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ 2002-2003 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрдаги 306-II-сон қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон Фармонида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга мансуб бошланғич синфларнинг ўқувчилари билан бир қаторда, шунингдек юқори синфларнинг кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилари ҳам бепул қишки кийим-бош тўплами билан таъминланади.
2. Умумтаълим мактабларининг кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларини кутубхона фондидан дарсликлар тўплами билан ҳар йили бепул таъминлаш жорий этилсин, бунда 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларнинг камида 75 фоизини, 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларнинг 100 фоизини дарсликлар билан таъминлаш назарда тутилсин.
3. Етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган тўлиқ давлат таъминотидаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш:
улар барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақалар миқдорини 2002 йилда — энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараваригача, 2003 йилда — 100 бараваригача, шунингдек пул нафақасини 2002 йилда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 3 бараваригача ва 2003 йилда 5 бараваригача миқдорда ошириш;
ўқув муассасаси яшаш жойидан узоқ масофада жойлашган ҳолларда бюджет маблағлари ҳисобига имтиёзли транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш йўли билан кучайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Белгилансинки, болани ўз тарбиясига (патронат) олган тутинган ота-оналарга олинган ҳар бир бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа берилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан бир йўла таъминлашнинг болаларнинг ёшига қараб кийим-бош ва пойабзал бериш нормаси ва рўйхатини белгилайдиган тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки:
тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан бир йўла таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари асосида, маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармаларидан маблағ билан таъминланади;
маблағ билан таъминланадиган харажатлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида, тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгиланади;
тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими бошқармалари орқали амалга оширилади.
5. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўқитувчиларнинг ахборот билан таъминланганлигини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 2002 йил 1 январдан бошлаб (қишлоқ жойлардаги) умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг кутубхона фонди ўнтагача турдаги газета ва журналларга, асосан республика оммавий ахборот воситаларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мажбурий обуна қилинишини таъминласинлар.
6. «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ишламаётган оналарга оиланинг мазкур нафақага муҳтожлигидан келиб чиққан ҳолда болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа тайинлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Мазкур нафақани тайинлашда ижтимоий адолат, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик принципларига риоя қилиниши таъминлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Халқ банки билан биргаликда оналарга оилаларнинг мазкур нафақага муҳтожлигини ҳисобга олган ҳолда болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
иш стажи бўйича чеклашнинг олиб ташланиши муносабати билан қайта кўриб чиқилиши керак бўлган пенсиялар миқдорини икки ҳафта муддатда қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқсин;
Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликни маблағ билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда уларга тижорат банклари орқали, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа молиявий барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлари кафиллиги остида гаровсиз асосда микрокредитлар берилишини назарда тутсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ҳамда «Маҳалла» жамғармасининг минтақавий бўлимлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 25 январь,
33-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
I. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда):
1) 2-банд «йиғилиши» сўзидан кейин «ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин.
2) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин.
«Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса — унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби — камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади»;
3) 10-банддан «раиси (оқсоқоли)» сўзлари чиқариб ташлансин;
5) 14-бандда «комиссия» сўзи махсус комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин, банд «йиғини (йиғилиши)» сўзларидан кейин «ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин;
6) 15-банднинг 3-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Оиланинг муҳтожлиги даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия томонидан белгиланган ҳар ойлик моддий ёрдам миқдори фуқароларнинг умумий йиғини (йиғилиши)да ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан тасдиқланади ва фақат шундан кейингина тўланади»;
7) 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия кам таъминланган оилага берилган моддий ёрдам суммасининг бир қисмини мазкур оиланинг уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қарзларини қоплаш учун ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин»;
8) 16-бандда:
биринчи хатбоши «йиғинда (йиғилишда) сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилишида» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «Фуқаролар йиғини (йиғилиши)га» сўзларидан кейин «Комиссияга» сўзи билан тўлдирилсин;
9) 17-банднинг биринчи хатбоши «йиғини (йиғилиши)да» сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилишида» сўзлари билан тўлдирилсин;
10) 18-бандда:
биринчи хатбоши «йиғин (йиғилиш)» сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилиши» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «йиғини (йиғилиши)да сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилишида» сўзлари билан тўлдирилсин;
охирги хатбоши чиқариб ташлансин;
11) 20-бандда;
биринчи хатбоши «фуқаролар йиғини (йиғилиши)» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин, «тўлов топшириқномаси билан бирга жамғарма банкининг» сўзлари эса «халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «жамғарма банкининг» сўзлари «халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни маблағ билан таъминлаш маҳаллий молия органлари томонидан, тўлов ойининг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади ва ойнинг 15-кунида якунланади»;
банд қуйидаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ банкининг тегишли бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар»;
сўнгги хатбошида «жамғарма банкининг» сўзлари «халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин»;
12) 23-банд «фуқаролар йиғини (йиғилиши)» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) 1-бандидаги «16 ёшгача болалари бўлган «сўзлари «вояга етмаган болалари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
III. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори билан тасдиқланган 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги Низомда:
1) Низом номидаги «16 ёшгача болалари бўлган» сўзлари «вояга етмаган болалари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин:
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сон ва «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон Фармонларига мувофиқ 16 ёшгача болалари бўлган, шунингдек умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (бундан кейин «нафақа» деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди»;
3) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки фуқаролар йиғини томонидан шундай масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.
«Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса — унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби — камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, хар йили 50 фоизга янгиланади»;
4) 3-банднинг биринчи хатбоши «16 ёшгача» сўзларидан кейин («умумтаълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача») сўзлари билан тўлдирилсин;
5) 6-банднинг биринчи хатбоши «(бундан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи деб аталади)» сўзларидан кейин «ёки Комиссиялар» сўзлари билан тўлдирилсин;
6) 13-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:
«д) 16 дан 18 ёшгача бўлган болаларга — мазкур шахс ҳақиқатан ҳам ўқув юртида ўқиётганлиги ва стипендия олмаслиги тўғрисида ўқув юртидан маълумотнома»;
7) 15-банднинг иккинчи хатбошидан «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раиси (оқсоқоли)» сўзлари ва учинчи хатбошидаги «раис (оқсоқол)нинг ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
8) 16-бандда:
«Комиссия» сўзи «Махсус комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин:
банд «(фуқаролар вакиллари мажлиси)га сўзларидан кейин «ёки фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссияга» сўзлари билан тўлдирилсин;
9) 20-бандда:
«Комиссиянинг хулосаси» сўзлари «махсус комиссиянинг хулосаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини» сўзлари «маҳаллалар фуқаролар йиғини ёки Комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
10) 21-бандда:
биринчи хатбоши «ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини» сўзларидан кейин «ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин;
11) 22-бандда:
биринчи ва иккинчи жумлалар «фуқаролар йиғинида» сўзларидан кейин «(Комиссия йиғилишида)» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи жумла «фуқароларнинг кейинги йиғинида» сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилишида» сўзлари билан тўлдирилсин;
12) 25-бандда:
биринчи хатбошининг биринчи жумласи «16 ёшга» сўзларидан кейин «(умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар — 18 ёшга)» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошининг иккинчи жумласи «фуқаролар йиғинининг» сўзларидан кейин «ёки Комиссиянинг» сўзлари билан тўлдирилсин, «16 ёшгача» сўзларидан кейин «(умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар — 18 ёшгача)» сўзлари билан тўлдирилсин;
13) 26-банд «фуқаролар йиғини» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин;
14) 27-бандда «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари қўшиб қўйилсин, «тегишли тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаси билан бирга» сўзлари чиқариб ташлансин;
банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Туман (шаҳар) молия органлари зарур маблағларни тўлов ойининг 5-кунидан 25-кунигача ўтказади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ банки бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар»;
15) 29-банд «фуқаролар йиғини» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин;
16) 32-бандда;
иккинчи хатбоши «фуқаролар йиғинида», «фуқаролар йиғинига» сўзларидан кейин «ёки Комиссия йиғилишларида», «ёки Комиссияга» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «фуқаролар йиғини» сўзларидан кейин «ёки Комиссия» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон 29-модда) 4-бандида:
1) биринчи хатбошидан «ҳар бир кишига энг кам иш ҳақининг 16 баравари миқдори ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин, «энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида» сўзлари «Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) иккинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг 16 баравари миқдорида» сўзлари «Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
V. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибида:
1) 3-бандда «танлов асосида» сўзлари «бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 12-банд «молия органлари» сўзларидан кейин «Назорат-тафтиш бош бошқармаси бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин.
VI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартибида:
1) 1-банддаги «I—IV синфлар» сўзлари «I—IХ синфлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 3-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
3) 5-бандда «танлов асосида» сўзлари «бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган холларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 22-модда; 2013 й., 8-сон, 101-модда)