Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг
Қарори
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг 2014 йил 19 декабрдаги IV-33/73-сонли «Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилги бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 52-сон, 690-модда)ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV/38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2013 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Яккабоғ туман ҳокимлиги молия бўлими (Н. Мўминов)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, юқори бюджетдан бериладиган мақсадли субвенциялар ҳамда даромадлар билан бирга жами 91881123 минг сўм ва харажатлари 91881123 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссия туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджети ижросининг бориши тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
6. Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги IV-25/66-сонли қарори бекор қилинган ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Доверов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор «Яккабоғ овози» газетасида расман эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ЖЎРАЕВ
Яккабоғ ш.,
2014 йил 3 февраль,
IV-25/68-сон